Тадбиркорлик со


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/220
Sana29.10.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1733192
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   220
Bog'liq
publications 09

8-
§
. Тадбиркорлик субъектининг таъсис ҳужжатларига 
ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни давлат 
рўйхатидан ўтказиш (ПҚ-357 33-37-б. ва ВМҚ 357-сон 
72-76-б.)
8.1. Таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва 
қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим 
этиладиган ҳужжатлар
Юридик шахсларнинг таъсис ҳужжатларига киритилади-
ган ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида рўйхатдан 
ўтказувчи орган хабардор бўлиши лозим. Шунинг учун тадбир-
корлик субъектлари – юридик шахсларнинг таъсис ҳужжатларига 
ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган тақдирда уларни рўйхат-
дан ўтказган органга ўзлари келиб ёки почта алоқаси орқали те-
гишли ҳужжатларни тақдим этадилар.
Ҳар қандай тадбиркорлик субъектлари – юридик шахсларнинг 
фаолиятида юридик шахснинг номи, унинг жойлашган манзи-
ли, муассислар, устав жамғармасини ошириш ёки камайтириш 
ва бошқаларни ўзгартиришга эҳтиёж туғилиши мумкин. Юридик 
шахсларнинг таъсис ҳужжатларига киритиладиган ҳар қандай 
ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида рўйхатдан ўтказувчи ор-
ган хабардор бўлиши лозим. Демак, ЎзР ФКнинг 43-моддасига 
мувофиқ таъсис ҳужжатларидаги ўзгартишлар давлат рўйхатидан 
ўтказилган пайтдан бошлаб, қонунда белгиланган ҳолларда эса – 
давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи орган ана шундай 
ўзгартишлар ҳақида хабардор қилинган пайтдан бошлаб учинчи 
шахслар учун кучга эга бўлади. Бошқача қилиб айтганда, юридик 
шахс қайта рўйхатдан ўтказилиши лозим.
8.1.1. Юридик шахсинг таъсис ҳужжатларига ўзгартириш 
ва қўшимчалар киритиш
Тадбиркорлик субъектлари – юридик шахсларнинг таъсис 
ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган тақдирда 
тадбиркорлик субъектининг ваколатли бошқарув органи томони-
дан тегишли қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб 1 ой мобай-
нида уларни рўйхатдан ўтказган органга ўзлари келиб ёки почта 
алоқаси орқали қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   220




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling