Тадбиркорлик со


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/220
Sana29.10.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1733192
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   220
Bog'liq
publications 09

4-
§
. Давлат божи
4.1. Давлат божи тушунчаси
Давлат божи юридик аҳамиятга молик ҳаракатларни амалга 
оширганлик ва (ёки) бундай ҳаракатлар учун ваколатли муассаса-
лар ва (ёки) мансабдор шахслар томонидан ҳужжатлар берганлик 
учун олинадиган мажбурий тўловдир. Давлат божи ставкалари 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белги-
ланади.
Дастлаб «давлат божи» тушунчаси билан нима тушунили-
шини аниқлаб олиш лозим.
Шундай қилиб, ЎзР Солиқ кодексининг 326-моддасига асо-
сан, давлат божи юридик аҳамиятга молик ҳаракатларни амалга 
оширганлик ва (ёки) бундай ҳаракатлар учун ваколатли муассаса-
лар ва (ёки) мансабдор шахслар томонидан ҳужжатлар берганлик 
учун олинадиган мажбурий тўловдир
41
. Давлат божи ставкалари 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белги-
ланади.
Мазкур кодексга мувофиқ давлат божи бошқа мажбурий 
тўловлар тоифасига киради ва умумбелгиланган солиқлар ҳисоб-
ланади.
Юридик аҳамиятга молик ҳаракатлар амалга оширилиши ва 
(ёки) ҳужжатлар берилиши хусусида ваколатли муассасалар ва 
(ёки) мансабдор шахсларга мурожаат қилаётган юридик ва жис-
моний шахслар давлат божини тўловчилардир.
40
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 15-16-сон, 
130-модда.
41
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (II)-сон.


122
Давлат божи, агар ушбу бўлимда бошқача қоида белгиланма-
ган бўлса, давлат божи ундириладиган ҳаракатлар амалга оши-
рилгунига қадар нақд пулли ёки нақд пулсиз шаклда тўланади.
Тўловчининг давлат божини нақд пулсиз шаклда тўлаганлиги 
факти банкнинг тўлов ижро этилганлиги тўғрисидаги белгиси 
бўлган тўлов топшириқномаси билан тасдиқланади.
Тўловчининг давлат божини нақд пул шаклида тўлаганлиги 
факти Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон 
Республикаси Давлат солиқ қўмитаси белгилаган шаклда банк то-
монидан тўловчига бериладиган белгиланган шаклдаги квитанция 
ёки тўловни амалга оширган мансабдор шахс ёхуд давлат органи 
ва ташкилотнинг кассаси томонидан тўловчига бериладиган кви-
танция билан тасдиқланади .

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   220




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling