Тадбиркорлик со


пайтдан бошлаб тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатига


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/220
Sana29.10.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1733192
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   220
Bog'liq
publications 09

пайтдан бошлаб тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатига 
олиб, унга давлат рўйхатига олинганлик тўғрисидаги гувоҳ-
номани беришгача ўтадиган муддат кўпи билан икки иш куни-
ни ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 май-
даги ПҚ-357-сонли қарори
39
билан тасдиқланган Тадбиркорлик 
субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг 
хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги Низомга асосан ариза-
хабарномани берган пайтдан бошлаб тадбиркорлик субъекти-
ни давлат рўйхатига олиб, унга давлат рўйхатига олинганлик 
тўғрисидаги гувоҳномани беришгача ўтадиган муддат кўпи билан 
икки иш кунини ташкил этади.
Бунда рўйхатдан ўтказувчи органнниг масъул ходими 3 иш 
соати давомида давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган 
ҳужжатларни кўриб чиқади.
Шу билан бирга рўйхатдан ўтказувчи органнинг масъул ходи-
ми тадбиркорлик субъектига статистик код беради, давлат солиқ 
хизматига солиқ тўловчининг идентификация рақамлари бериш 
тўғрисида сўровнома юборади ҳамда муҳр ва штамп тайёрлаш 
учун рухсатнома расмийлаштиради.
Шунингдек, давлат солиқ хизматининг масъул ходими СТИР-
нинг марказлашган базаси орқали 8 соатдан ортиқ бўлмаган вақт 
давомида тадбиркорлик субъектига солиқ тўловчининг иденти-
фикация рақамини (СТИР) беради, СТИРнинг марказлашган ба-
засига тегишли ёзув киритади ва СТИР берилганлиги ҳақидаги 
маълумотномани рўйхатдан ўтказувчи органнинг масъул ходими-
га юборади.
Ҳужжатларни олгандан кейин 2 кунлик муддатда рўйхатдан 
ўтказувчи органнинг масъул ходими тадбиркорлик субъектини 
давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотларни 
давлат реестрига киритади ва давлат рўйхатидан ўтказилганлик 
тўғрисидаги гувоҳнома ҳамда бошқа ҳужжатларни беради.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 
39
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 
174-модда.


121
йил 20 августдаги 357-сонли қарори
40
билан тасдиқланган Тад-
биркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга 
қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тарти-
би тўғрисидаги Низомга мувофиқ давлат рўйхатидан ўтказилиши 
лозим бўлган тадбиркорлик субъектини ариза берилган сана-
дан бошлаб рухсат берувчи ҳужжатларни берган ҳолда давлат 
рўйхатидан ўтказишгача бўлган муддат техник шартлар ва бошқа 
рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштиришнинг мураккабли-
гини ва ҳажмини ҳисобга олиб 7 иш кунидан бир ойгача белги-
ланган.

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   220




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling