Тадбиркорлик со


лар базасида қулай фирма номи захирага олинганлигини


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/220
Sana29.10.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1733192
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   220
Bog'liq
publications 09

лар базасида қулай фирма номи захирага олинганлигини 
тасдиқлайдиган ягона логин ва пароль (кейинги ўринларда – 
фирма номининг захирага олиниши тасдиғи)
 ▪ уч нусхада муҳр ва штамп эскизлари.
Давлат рўйхатидан ўтказиш учун кўрсатилган ҳужжатларга 
қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
а) бозорлар учун – бозор ташкил қилишга ер участкаси ажра-


108
тиб бериш тўғрисидаги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар 
Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг 
қарори ҳамда бозорнинг устав фондига таъсис ҳужжатларида 
кўрсатилган миқдорнинг камида 30 фоизи киритилганлигини 
тасдиқловчи ҳужжат;
б) хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва хо-
рижий сармоя иштирокидаги бошқа корхоналар учун:
хорижий муассис тўғрисида юридик шахс рўйхатдан ўтка-
зил ган жойдаги савдо реестридан кўчирма ёки, агар Ўзбекистон 
Рес публикасининг халқаро шартномасида бошқача қоида на-
зарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг кон-
суллик муас сасаси томонидан белгиланган тартибда легали-
зация қилинган ушбу юридик шахс фаолиятини тасдиқловчи 
бошқа ҳужжат, булар мавжуд бўлмаган тақдирда эса – муассис 
рўйхатдан ўтказилган давлат Ташқи ишлар вазирлигида, мазкур 
мамлакатнинг Ўзбекистон Республикасидаги консуллик муасса-
сасида ёки дипломатик ваколатхонасида легализация қилиниб, 
кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги-
нинг Консуллик бошқармасида тасдиқланган бошқа ҳужжат, агар 
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида бошқача 
тартиб назарда тутилмаган бўлса. Хорижий муассис тўғрисида 
савдо реестридан кўчирмада ёки ушбу юридик шахснинг фао-
лиятини тасдиқловчи бошқа ҳужжатда хорижий юридик шахс-
нинг, у жойлашган жойнинг номи, хорижий юридик шахс но-
мидан имзолаш ҳуқуқига эга бўлган шахснинг маълумотлари 
мавжуд бўлиши керак. Кўрсатиб ўтилган кўчирма берилган 
пайтидан бошлаб бир йил мобайнида ҳақиқий ҳисобланади. 
Жисмоний шахс – Ўзбекистон Республикаси норезиденти ўз 
паспортининг нусхасини тақдим этади. Ушбу ҳужжатлар белги-
ланган тартибда нотариал тасдиқланган давлат тилидаги таржи-
маси билан тақдим этилиши керак. Агар хорижий муассиснинг 
корхона (ташкилот) устав фондига улуши интеллектуал мулк 
бўлса, у ҳолда ариза берувчи қонун ҳужжатларида белгиланган 
тартибда баҳоловчи ташкилот томонидан тайёрланган баҳолаш 
тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этиши керак;

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   220




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling