Тадбиркорлик со
Якка тартибдаги тадбиркорларни божхона органларида
Download 1.57 Mb. Pdf ko'rish
|
publications 09
2.2 Якка тартибдаги тадбиркорларни божхона органларида
рўйхатдан ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси давлат бошқаруви органи ҳисобланади 56 . Давлат божхона хизмати органлари фаолиятининг ҳуқуқий асослари Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божхона хизма- ти тўғрисида»ги Қонуни 57 билан белгиланади. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси (бундан буён матнда ЎзР ДБҚ), ДБҚнинг Қорақалпоғистон Республика- си, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари, божхона комплекслари ва божхона постлари божхона органларидир. ДБҚ ўз ваколатлари доирасида ягона бож сиёсати ўтказилишини, бож- хона ишлари тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилишини, ДБҚ органлари тизимининг самарали фаолият кўрсатишини таъмин- лайди. 56 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358- сонли «Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони. 57 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 230-модда. 157 Якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб бир ой давомида божхона органларида ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтиш учун яшаш жойи бўйича давлат божхона хизматининг ҳудудий орган- ларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: ◄ доимий яшаш жойи манзили кўрсатилган ҳолда божхона органларида ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисида ариза; ◄ тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркор- нинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхас и; ◄ ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчисининг гувоҳномаси нусхаси (Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо ва- зирлиги томонидан берилади); ◄ тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорнинг рўйхатдан ўтиш (рухсат берувчи) тартиб-қоидаларидан ўтиши карточкаси (17-илова). Божхона органи икки кундан ортиқ бўлмаган муддатда (ҳужжатлар берилган кун бу ҳисобга кирмайди) тартиб рақами ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармалари масъул шахслари имзоси қўйилган тартиб рақами ва рўйхатдан ўтказиш санаси кўрсатилган якка тартибдаги тад- биркорнинг рўйхатдан ўтиш (рухсат берувчи) тартиб-қоидалари карточкасининг божхона белгилари қўйиш учун махсус ажратил- ган жойга рўйхатдан ўтказиш штампини босади. Download 1.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling