Тадбиркорлик со
Download 1.57 Mb. Pdf ko'rish
|
publications 09
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.1. Статистик ҳисоботлар 1.1.1. Давлат статистикаси органлари
I б ў л и м . ҲИСОБОТЛАР
1 - б о б . ҲИСОБОТЛАР: ТУРЛАРИ, ТУЗИШ ВА ТАҚДИМ ҚИЛИШ ТАРТИБИ 1- § . Ҳисоботлар шакллари Тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишнинг умумий шартларидан бири статистик, молиявий ва солиқ ҳисоботларини тақдим қилиш ҳисобланади. Ҳисобот тадбиркорлик субъектлари фаолиятини назорат қилишнинг механизмларидан бири ҳисобланади. Статистик, мо- лиявий ва солиқ ҳисоботларини топшириш тадбиркорлик фаолия- тини олиб боришнинг умумий шартларидан саналади. Шунинг- дек, миллий қонунчилигимизда фаолият турларига қараб ўзига хос ҳисобот шакллари мавжуд. Масалан, ЎзР Молия вазирининг буйруғи билан Суғурталовчиларнинг молиявий ҳисобот шаклла- ри ва уларни тўлдириш бўйича қоидалар 92 (рўйхат рақами 1945, 2009 йил 20 апрель) тасдиқланган ёки Ҳукуматнинг 2009 йил 8 январдаги 6-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикасида нар- котик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муо- малада бўлиши билан боғлиқ фаолият бўйича ҳисоботлар юри- тиш тартиби тасдиқланган. 1.1. Статистик ҳисоботлар 1.1.1. Давлат статистикаси органлари Давлат статистика органи ва унинг Қорақалпоғистон Рес- публикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлардаги органлари ваколатли давлат статистикаси органла- ри ҳисобланади. Статистика органлари зарур ҳолларда давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, юридик шахслар, давлат муассасалари ва халқаро ташкилотлар учун ахборот ре- сурс функциясини бажарадилар. Давлат статистикаси ваколатли органи ҳамда унинг Қора- 92 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси, 2000 й., 5-6- сон, 140-модда 217 қалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри даги, ту- манлар ва шаҳарлардаги органлари давлат статистикаси органла- ри ҳисобланади. «Давлат статистикаси тўғрисида»ги амалдаги ЎзР Қонуни 93 давлат статистикасини ташкил этиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади, давлат статистикаси органларининг ваколатла- рини белгилайди ҳамда ягона статистика ахбороти тизими юри- тилиши учун норматив асос яратади. Download 1.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling