Тадбиркорлик со


ЎзР Президентининг 2008 йил 1 майдаги «Ўзбекистон Респуб-


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet125/220
Sana29.10.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1733192
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   220
Bog'liq
publications 09

ЎзР Президентининг 2008 йил 1 майдаги «Ўзбекистон Респуб-
ликасида адвокатура институтини янада ислоҳ қилиш чора-
тадбирлари тўғрисида»ги Фармони амал қилмоқда.
Бугунги кунда адвокатлик фаолияти ҳуқуқий жиҳатдан, авва-
ламбор «Адвокатура тўғрисида»ги ва «Адвокатлик фаолиятининг 
кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида»ги 
ЎзР қонунлари билан тартибга солинади. Шу билан бирга ЎзР 
Президентининг 2008 йил 1 майдаги «Ўзбекистон Республикаси-
да адвокатура институтини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари 
тўғрисида»ги Фармони
90
амал қилмоқда.
Лицензия беришни тартибга солиш масалалари ЎзР Вазир-
лар Маҳкамасининг 2009 йил 9 мартдаги60-сонли «Адвокатлик 
фаолиятини лицензиялаш ва адвокатлик тузилмаларини ташкил 
этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори билан 
тасдиқланган Адвокатлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги 
Низом ҳамда Адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан 
ўтказиш (ҳисобга олиш) тўғрисидаги низом билан белгиланган.
89
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 10–11-
сон, 113-модда.
90
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами. 2007 йил, 52-сон(II)


211
2-
§
. Ўзбекистон Республикасининг «Адвокатура 
тўғрисида»ги ҳамда «Адвокатлик фаолиятининг 
кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси 
тўғрисида»ги қонунлари
Адвокатнинг мақоми «Адвокатлик фаолиятининг кафо-
латлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида»ги 
ЎзР Қонуни билан белгиланган.
«Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг 
ижтимоий ҳимояси тўғрисида»ги Қонун билан адвокатнинг 
асосий мақоми белгиланган. Қонунда белгиланишича, адво-
катлик фаолияти билан ЎзР фуқаролари жинси, ирқи, миллати, 
тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижти-
моий мавқеидан қатъи назар, шуғулланишга ҳақлидир. Шу би-
лан бирга адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш учун қонун 
ҳужжатларида белгиланган тартибда лицензия берилади.
«Адвокатура тўғрисида»ги Қонун адвокат ва адвокатуранинг 
тушунчаси, адвокатлик фаолиятининг асосий принциплари, унинг 
функциялари, ваколатлари ва бошқаларни белгилайди.

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   220




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling