Тадбиркорлик со


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet133/220
Sana29.10.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1733192
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   220
Bog'liq
publications 09

1.3. Солиқ ҳисоботи тушунчаси
Солиқ ҳисоботи солиқ тўловчининг солиқ ва бошқа мажбурий 
тўловнинг ҳар бир тури бўйича ёки тўланган даромадлар бўйича 
ҳисоб-китоблар ҳамда солиқ декларацияларини, шунингдек 
ҳисоб-китобларга ва солиқ декларацияларига доир иловаларни ўз 
ичига оладиган ҳужжати бўлиб, у ЎзР Давлат солиқ қўмитаси ва 
ЎзР Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шаклда тузи-
лади (ЎзР Солиқ кодексининг 43- моддаси).
ЎзР Солиқ кодексининг 7-бобида солиқ ҳисоботларига 
қўйиладиган асосий талаблар белгиланган.
1.3.1. Солиқ ҳисоботини тузиш
Солиқ ҳисоботи қоғозда ва (ёки) электрон ҳужжатга доир та-
лабларга риоя этилган ҳолда электрон ҳужжат тарзида тузилади.
Солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи томонидан имзоланиши ке-
рак, шунингдек агар у юридик шахс бўлса, унинг муҳри билан 
тасдиқланади. Электрон ҳужжат тарзида тақдим этилган солиқ 
ҳисоботи солиқ тўловчининг электрон рақамли имзоси билан 
тасдиқланади.
Юридик шахс – солиқ тўловчи қайта ташкил этилаётганда ёки 
тугатилаётганда, ҳар бир қайта ташкил этилаётган ёки тугати-
лаётган солиқ тўловчига солиқ даври бошланганидан эътиборан 
қайта ташкил этиш ёки тугатиш тугалланган кунга қадар бўлган 
давр юзасидан тегишинча топшириш далолатномаси, тақсимлаш 
баланси ёхуд тугатиш баланси асосида алоҳида-алоҳида солиқ 
ҳисоботи тузилади. Мазкур ҳисобот топшириш далолатномаси, 
тақсимлаш баланси ёки тугатиш баланси тасдиқланган кундан 
эътиборан уч иш куни ичида тақдим этилади. Ушбу қисмнинг 


228
қоидалари ўзгартириш, шунингдек бошқа юридик шахсни қўшиб 
олиш орқали қайта ташкил этилаётган юридик шахсларга нисба-
тан татбиқ этилмайди.
Тадбиркорлик субъекти – юридик шахс ихтиёрий тугатилган 
тақдирда, унга солиқ даври бошланганидан то юридик шахслар-
ни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган тугатиш тартиб-таомили 
бошланганлиги ҳақида хабардор қилинган санагача бўлган муд-
дат учун алоҳида солиқ ҳисоботи тузилади.
Солиқ ҳисоботида кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилиги 
учун жавобгарлик солиқ тўловчининг зиммасига юклатилади(ЎзР 
Солиқ кодексининг 44- моддаси).

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   220




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling