Тадбиркорлик со
Солиқ ҳисоботига аниқликларни тақдим қилиш
Download 1.57 Mb. Pdf ko'rish
|
publications 09
1.3.3. Солиқ ҳисоботига аниқликларни тақдим қилиш
Давлат солиқ хизмати органларига солиқ ҳисоботи тақдим этилган даврга тааллуқли хатоларни ўзи мустақил равишда аниқлаган солиқ тўловчи Солиқ кодексининг 38-моддасида бел- гиланган солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати ичида ўша давр юзасидан аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этиш ҳуқуқига эга. Мазкур норма давлат солиқ хизмати орган- лари томонидан молия-хўжалик фаолияти текшируви (тафтиши) доирасида текшириш ўтказилган давр учун солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммасининг камайишини назарда тутувчи аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи тақдим этиладиган ҳолларда қўлланилмайди. Аниқлаштирилган солиқ ҳисоботида илгари тақдим этилган 230 солиқ ҳисоботидаги маълумотлар, аниқлаштирилган маълумотлар ва улардаги тафовутлар кўрсатилиши керак. Агар аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи бўйича ҳисоблаб чиқарилган солиқ ёки бошқа мажбурий тўлов суммаси илгари тақдим этилган солиқ ҳисоботи бўйича ҳисоблаб чиқарилган ва тўланган солиқ ёки бошқа мажбурий тўлов суммасидан ортиқ бўлса, тегишли солиқ ёки бошқа мажбурий тўловни тўлаш бўйича солиқ мажбуриятларига пеня ҳисобланган ҳолда мазкур тафовут қўшилади. Агар аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи бўйича ҳисоблаб чиқарилган солиқ ёки бошқа мажбурий тўлов суммаси илга- ри тақдим этилган солиқ ҳисоботи бўйича ҳисоблаб чиқарилган ва тўланган солиқ ёки бошқа мажбурий тўлов суммасидан кам бўлса, аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи тақдим этилган кундан эътиборан шахсий варақада солиқ ёки бошқа мажбурий тўлов суммаси тафовут миқдорига камайтирилганлиги акс эттирила- ди. Солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар, пеняларнинг ортиқча тўланган суммаси солиқ кодексида белгиланган тартибда ҳисобга олинади ёки қайтарилади(ЎзР Солиқ кодексининг 46- моддаси). Download 1.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling