241
тўғрисида чиқарган қарори, шунингдек текширишни амалга оши-
рувчи тегишли мансабдор шахслар таркиби ва текширувни ўт ка-
зиш муддатлари кўрсатилган буйруғи асос бўлиб хизмат қилади.
5) Қисқа муддатли текшириш – назорат қилувчи органлар
томонидан бир иш куни давомида ўтказиладиган ва хўжалик
юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш
билан боғлиқ бўлмаган текширув (кечки ва (ёки) тунги вақтларда
фаолият кўрсатувчи (текшириш кунининг соат 18-00 дан эртаси
куннинг соат 6-00 гача) хўжалик юритувчи субъектларда қисқа
муддатли текширишлар текшириш
бошланган пайтдан бошлаб
саккиз соат давомида амалга оширилади).
6) Муқобил текшириш – операциялар
бирлиги туфайли
ўзаро боғлиқ бўлган ва турли хўжалик юритувчи субъектлардаги
ёки бир хўжалик юритувчи субъектнинг турли бўлинмаларидаги
ҳужжатларни таққослашдан иборат текширув.
Do'stlaringiz bilan baham: