Тадбиркорлик со


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet141/220
Sana29.10.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1733192
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   220
Bog'liq
publications 09

3) Режали текшириш – Назорат қилувчи органлар фаолияти-
ни мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши (кейинги ўринларда 
Кенгаш) томонидан тасдиқланган режа-жадвал асосида бир
икки ёки ундан ортиқ назорат қилувчи органлар томонидан 
ўтказиладиган текшириш.
4) Режадан ташқари текшириш – назорат қилувчи органлар 
томонидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва 
ҳолларда амалга ошириладиган йиллик (чораклик) текширишлар 
режасига киритилмаган текшириш (шу жумладан қисқа муддатли 
текшириш).
Режадан ташқари текшириш режадан ташқари текшириш 
ўтказиш зарурати юз берганда ўтказилади. Кенгаш тарафи-
дан режадан ташқари текшириш ўтказишга рухсат берилган-
лиги тасдиқловчи ҳужжат, режадан ташқари текшириш учун 
махсус ваколатли органнинг текширилаётган объект номини, 
солиқ тўловчининг идентификация рақами, текширув ўтказиш 
мақсади, муддатлари ҳамда уни ўтказиш сабабларининг асос-
лилиги кўрсатилган ҳолда режадан ташқари текшириш ўтказиш 


241
тўғрисида чиқарган қарори, шунингдек текширишни амалга оши-
рувчи тегишли мансабдор шахслар таркиби ва текширувни ўт ка-
зиш муддатлари кўрсатилган буйруғи асос бўлиб хизмат қилади.
5) Қисқа муддатли текшириш – назорат қилувчи органлар 
томонидан бир иш куни давомида ўтказиладиган ва хўжалик 
юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш 
билан боғлиқ бўлмаган текширув (кечки ва (ёки) тунги вақтларда 
фаолият кўрсатувчи (текшириш кунининг соат 18-00 дан эртаси 
куннинг соат 6-00 гача) хўжалик юритувчи субъектларда қисқа 
муддатли текширишлар текшириш бошланган пайтдан бошлаб 
саккиз соат давомида амалга оширилади).
6) Муқобил текшириш – операциялар бирлиги туфайли 
ўзаро боғлиқ бўлган ва турли хўжалик юритувчи субъектлардаги 
ёки бир хўжалик юритувчи субъектнинг турли бўлинмаларидаги 
ҳужжатларни таққослашдан иборат текширув.

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   220




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling