Тадбиркорлик со


томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги ЎзР Қонунининг


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet143/220
Sana29.10.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1733192
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   220
Bog'liq
publications 09

томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги ЎзР Қонунининг 
9-моддасига қаранг)
Тафтиш тушунчаси ўзи нимани англатади? Тафтиш тушун-
часи лотин тилидан олинган бўлиб, revisio – қайта кўриб чиқиш 
деган маънони англатади.
Тафтиш – молия ва солиқ масалалари бўйича қонунчиликка 
риоя қилиниши, солиқ, божхона, бошқа органларга, банкка ва 
давлат статистика органларига тақдим этиладиган ҳисоб-китоб 
ва ҳисоботларнинг ишончлилиги устидан назоратни амалга оши-
риш мақсадида хўжалик юритувчи субъектларнинг бухгалтерия 
ва бошқа ҳужжатларини текшириш услуби.
Тафтиш ўтказишдан мақсад ташкилот томонидан хўжалик 
ва молиявий операцияларнинг амалга оширилиши ва уларнинг 
асослилиги, тасдиқланган нормалар, нормативлвр ва сметалар 
асосида мулкнинг мавжудлиги, унинг ҳаракати, моддий ва меҳнат 
ресурсларидан фойдаланишда ЎзР қонунчилигига риоя этилиши 
устидан назорат қилишдан иборат.
Тафтиш қилиш молиявий назоратнинг асосий услуби 
ҳисобланади.
ЎзР Президентининг 2005 йил 14 июндаги ПФ-3619-сонли 
«Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини 
янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фар-
монининг
98
2-бандига мувофиқ тадбиркорлик субъектларининг 
молия-хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш қилиш) бел-
гиланган тартибда фақат давлат солиқ хизмати органлари, улар 
томонидан текшириш давомида солиқ ва валютага оид жиноят 
аломатлари аниқланган тақдирда эса – Ўзбекистон Республикаси 
Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноят-
ларга ҳамда жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши ку-
раш департаменти томонидан амалга оширилади.
Ташкилий белгиларига кўра текширишлар режали ва ре-
жадан ташқари (зудлик билан текширишни талаб қилувчи 
фуқаролардан келиб тушган хабарлар ва шикоятлар асосида та-
йинланган), комплекс (бир неча назорат қилувчи органлар томо-
98 
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 23-24-
сон, 167-модда


243
нидан ҳамкорликда ўтказиладиган) бўлиши мумкин. Ҳужжатли 
тафтиш ўтказишда нафақат ҳисоботлар, сметалар ва бошқалар, 
шунингдек ҳужжатлар, айниқса бирламчи ҳужжатлар (ҳисоблар, 
тўлов қайдномалари, ордерлар, чеклар) ҳам текширилади. Таф-
тиш қилиш амалда ҳужжатларни ва пуллар, моддий бойликлар 
мавжудлигини текширишни англатади. Тўлиқ тафтиш деганда 
корхона, ташкилот, муассасанинг муайян даврдаги бутун фао-
лиятини текшириш тушунилади. Тафтиш қилиш натижалари да-
лолатнома билан расмийлаштирилади, тафтиш гуруҳи раҳбари, 
текширилаётган ташкилот раҳбари ва бош бухгалтери томонидан 
имзоланади.
Тафтиш қилиш тафтиш қилинаётган ташкилот томонидан 
тафтиш қилиш даврида амалга оширилган хўжалик ва молия 
операцияларининг ҳужжатли ва амалда қонунийлиги ҳамда асос-
лилиги бўйича қилинган ишлар, шунингдек амалга оширилган 
ишларнинг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида тўғри акс этти-
рилиши, раҳбарнинг, бош бухгалтернинг ва бошқа шахсларнинг 
ҳаракатлари қонунийлиги устидан назорат қилишнинг тизими 
ҳисобланади.
Тафтиш қилиш натижалари далолатнома билан расмийлаш-
тирилади, тафтиш гуруҳи раҳбари, текширилаётган ташкилот 
раҳбари ва бош бухгалтери томонидан имзоланади. Тузилган да-
лолатнома бўйича текширилувчи ташкилот томонидан билдирил-
ган таклиф ва эътирозлар ёзма равишда тузилади ва тафтиш мате-
риалларига илова қилинади.

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   220




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling