Тадбиркорлик со
Режали текширишларнинг режа-жадвалини ишлаб
Download 1.57 Mb. Pdf ko'rish
|
publications 09
3.3.1. Режали текширишларнинг режа-жадвалини ишлаб
чиқиш тартиби Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида режали тек- ширишлар ўтказиш учун ҳар йили олдиндан режа-жадвал иш- лаб чиқилади. Режа-жадвалларни ишлаб чиқиш тартиби Назо- рат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган, тадбиркорлик субъектлари – юридик шахслар фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш тартиби тўғрисидаги Низом 100 (рўйхат рақами 1573, 2006 йил 6 май) билан тартибга солинган. Ушбу Низомга асосан йиллик режали текширишлар ўтказиш ва тасдиқланган режа-жадвалга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги таклифлар Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишнинг йиллик ва чораклик мувофиқлаштирувчи режа- жадвалларини шакллантириш принциплари тўғрисидаги Низом- ларга қатъий амал қилган ҳолда белгиланган шаклда тақдим эти- лади. 99 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 19-сон, 182- модда. 100 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 10–11 сон, 81-модда. 247 Масалан ___________________________________ томонидан (назорат қилувчи органнинг номи) ўтказиладиган 20___ йил учун текширувлар режа-жадвали ЛОЙИҲАСИ Т /р Вило ят , тум ан но ми Т адбирк ор лик с уб ъек тининг но ми СТИР Т екши ру вл ар ўтк азаётган наз ора т қилув чи органлар ва уларнинг бўлинм алари Т екшир увнинг бошланиш санаси Т екшир увнинг т угаш с анаси Наз ора т қилув чи орган то монидан ўтк азилган сўнгги текшир ув с анаси Мазк ур с уб ъек т тегишли бўлган т ав акк ал даражаси гур уҳи С уб ъек тларнинг м азк ур тоифаси учун б елгиланган текшир ув лар даврийлиги ________________________________ (назорат қилувчи орган раҳбари) «___» _______________ 200__ йил (Назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган, тадбир- корлик субъектлари – юридик шахслар фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш тартиби тўғрисидаги Низом 2 ИЛОВА) Йиллик текширишлар режа-жадвалини ишлаб чиқишда на- зорат қилувчи органлар томонидан, тадбиркорлик субъектла- ри фаолиятини текширишларнинг йиллик ва йил чоракларига мўлжалланган мувофиқлаштириш режа-жадвалларини шаклланти- риш принциплари тўғрисидаги тасдиқланган қоидаларни ҳисобга олган ҳолда, текширишларнинг режа-жадвалига киритиш учун тегишли таклифлар қуйидагича тақдим этилади: – Кенгаш ишчи органига – назорат қилувчи органларнинг марказий аппаратлари томонидан текшириладиган тадбиркорлик субъектлари бўйича; – вилоят комиссияларининг ишчи органларига – назорат қилувчи органларнинг вилоят бўлинмалари томонидан текшири- ладиган тадбиркорлик субъектлари бўйича; 248 – туман комиссияларининг ишчи органларига – назорат қилувчи органларнинг туман (шаҳар) бўлинмалари томонидан текшириладиган тадбиркорлик субъектлари бўйича. Айрим назорат қилувчи органлар учун уларнинг мурожаат- лари бўйича Кенгашнинг махсус қарорлари билан таклифлар тақдим этишнинг бошқа тартиби назарда тутилиши мумкин. Амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ тадбир- корлик субъектлари ўзларининг тадбиркорлик фаолиятини мам- лакатнинг бутун ҳудудида амалга оширишлари мумкин. Бунинг асосида кўпгина тадбиркорлик субъектлари ўз ҳудудларида эмас, балки бошқа туманлар (шаҳарлар)да ишлаб чиқариш жойлари ва савдо нуқталари очадилар. Режали текширишларни мазкур жой- ларда ўтказиш зарурати пайдо бўлганда қонунчиликда қуйидаги тартиб белгиланган. Ҳудудий солиқ органлари томонидан бошқа туманлар (шаҳарлар)да рўйхатга олинган хўжалик юритувчи субъектлар- нинг ишлаб чиқариш бинолари, савдо шохобчалари қаерда жой- лашганидан ва хизматлар кўрсатиладиган (ишлар бажариладиган) жойдан қатъи назар, уларнинг молия-хўжалик фаолиятини тек- шириш такрорланишига йўл қўйилмаган ҳолда, хўжалик юритув- чи субъект рўйхатга олинган жойдаги тегишли солиқ органлари билан бир вақтда амалга оширилади. Юридик шахс мақомига эга бўлмаган тадбиркорлик субъект- лари бўлинмалари фаолиятини режали текширишлар, улар қайси юридик шахс таркибига кирса, шу юридик шахсда ўтказиладиган текширишлар доирасида амалга оширилади. Назорат қилувчи органларнинг таклифлари асосида Кенгаш томонидан йиллик текширишлар режа-жадвали ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. Бунда тадбиркорлик субъектлари қуйидаги ҳолларда текши- ришлар режа-жадвалига киритилмайди: – тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш тегишли на- зорат қилувчи органнинг ваколатига кирмайдиган бўлса; – тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишларнинг йиллик ва йил чоракларига мўлжалланган мувофиқлаштириш режа-жадвалларини шакллантиришнинг принциплари тўғриси- даги тасдиқланган қоидалар шартларига риоя этилмаган бўлса; – тадбиркорлик субъектлари тугатилган ёки тугатиш жараёни- да бўлса, шунингдек улар банкрот деб эълон қилинган бўлса; – уларнинг режа-жадвалга киритилиши қонун ҳужжатларига, Кенгаш қабул қилган қарорларга ва Назорат қилувчи органлар 249 томонидан ўтказиладиган, тадбиркорлик субъектлари – юридик шахслар фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш тар- тиби тўғрисидаги Низом (рўйхат рақами 1573, 2006 йил 6 май) нинг 10-бандига зид бўлса (Назорат қилувчи органлар томони- дан ўтказиладиган, тадбиркорлик субъектлари – юридик шахс- лар фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш тартиби тўғрисидаги Низом 13 банди). Download 1.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling