Тадбиркорлик со


Хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш билан боғлиқ


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet144/220
Sana29.10.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1733192
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   220
Bog'liq
publications 09

3.2. Хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш билан боғлиқ 
бўлмаган текшириш тушунчаси ва унинг аҳамияти
Хўжалик юритувчи субъектларни уларнинг хўжалик фао-
лиятини тафтиш қилиш билан боғлиқ бўлмаган ҳолда тек-
шириш тегишли назорат қилувчи (ёнғинга қарши, санитария, 
ветеринария, энергетика назорати ва бошқа) органлар томо-
нидан, қоида тариқасида, бир марта ўтказиладиган комплекс 
текширув давомида амалга оширилади.
Комплекс текширувлар махсус ваколатли орган тасдиқ-
лаган режалар асосида ўтказилади.
(«Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат 
томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги ЎзР Қонунининг 14-
моддасига қаранг)
Хўжалик юритувчи субъектларни уларнинг хўжалик фаоли-
ятини тафтиш қилиш билан боғлиқ бўлмаган ҳолда текшириш 


244
режали текширишлар тоифасига киради. Уларнинг ўзига хос ху-
сусияти тадбиркорлик субъектларининг хўжалик фаолияти билан 
боғлиқ бўлмаганлиги билан изоҳланади. Таъкидлаш лозимки, ҳар 
бир назорат қилувчи орган ўзига юклатилган вазифаларни бажа-
риши учун функционал мажбуриятларга эга бўлади. Бунинг учун 
назорат қилувчи орган ҳар йили тасдиқланган режа-жадвал асоси-
да хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш ўтказади 
ва ушбу текширишлар унинг ваколатлари доирасида ўтказилади.
Масалан, давлат ёнғин назорати органларининг ходимлари 
хўжалик юритувчи субъектнинг молия-хўжалик фаолиятини таф-
тиш қилишга ҳақли эмаслар. Чунки «Ўзбекистон Республикасида 
давлат ёнғин назорати тўғрисида»ги Низомга асосан Давлат ёнғин 
назоратининг вазифаси қайси идорага қарашлилиги ва мулкчи-
лик шаклидан қатъи назар, вазирликлар, идоралар, концернлар, 
уюшмалар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, қўшма кор-
хоналар, хорижий фирмалар, объектлар ҳамда фуқаролар томо-
нидан ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя 
қилиниши устидан назоратни амалга оширишдан иборат.
Хўжалик юритувчи субъектнинг молия-хўжалик фаолияти 
Давлат ёнғин назорати органлари томонидан ўтказилган тақдирда 
бундай текшириш ноқонуний ҳисобланади.
ЎзР Президентининг 2005 йил 14 июндаги ПФ-3619-сонли 
«Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини 
янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармо-
нига мувофиқ тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик 
фаолиятини текшириш белгиланган тартибда фақат давлат солиқ 
хизмати органлари томонидан амалга оширилади.
Шунингдек, хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-
хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган фаолияти санитария, 

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   220




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling