Тадбиркорлик со


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet140/220
Sana29.10.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1733192
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   220
Bog'liq
publications 09

3-
§
. Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини
давлат томонидан назорат қилиш шакллари
ва уларнинг аҳамияти
Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат то-
монидан назорат қилиш қуйидаги йўллар билан амалга ошири-
лади:
1) текшириш, шу жумладан тафтиш, муқобил текшириш, 
назорат тартибида текшириш;
2) статистика ахборотларини ва бошқа ахборотларни 
таҳлил қилиш;
97 
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 40-сон, 
303-модда.


240
3) идора қарамоғидаги органларни текширишдан ўтказиш.
Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини статисти-
ка ахборотларини ва бошқа ахборотларни таҳлил қилиш 
орқали давлат томонидан назорат қилиш, шунингдек идо-
ра қарамоғидаги органларни текширишдан ўтказиш қонун 
ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
(«Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат 
томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги ЎзР Қонунининг 
4-моддасига қаранг)
Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишнинг 
қуйидаги шакллари мавжуд.
1) Комплекс текшириш – бир вақтнинг ўзида икки ва ундан 
ортиқ назорат қилувчи органлар томонидан амалга ошириладиган 
текшириш. Комплекс текшириш режали текширишнинг бир тури 
бўлиб, текширувчилар ва текширилувчиларнинг вақтини тежаш 
ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятига аралашувларни 
чегаралаш мақсадида, қоида тариқасида икки ёки ундан ортиқ на-
зорат қилувчи органлар томонидан амалга оширилади.
2) Молия-хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш қи-
лиш) – солиқ ва валюта тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя 
этилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида хўжалик 
юритувчи субъектларнинг бухгалтерия, молия, статистика, банк 
ҳамда бошқа ҳужжатларини ўрганиш ва таққослаш.

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   220




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling