Тадбиркорлик со


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet139/220
Sana29.10.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1733192
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   220
Bog'liq
publications 09

2-
§
. Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат 
томонидан назорат қилишнинг асосий принциплари
Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томо-
нидан назорат қилишнинг асосий принциплари қуйидагилардан 
иборат:
1) назорат қилувчи органлар фаолиятида қонунийлик, хо-
лислик ва ошкоралик;
2) юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний 
манфаатларини ҳимоя қилиш;
3) хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятига ара-
лашмаслик.
Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат 
томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги ЎзР Қонунининг 
5-моддасига қаранг)


238
Назорат қилувчи органлар фаолиятида қонунийлик, холис-
лик ва ошкоралик бошқа шахсларнинг хоҳиши ва истакларидан, 
уларнинг субъектив иродаларидан қатъи назар, текширишлар на-
зорат қилувчи органлар ходимлари томонидан суиистеъмоллик-
ларсиз хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида текширишлар 
ўтказишни тартибга солувчи қонун нормалари асосида амалга 
оширишлари лозимлигини билдиради.
Хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятига ара-
лашмаслик текширувчи текшириш ўтказиш давомида тадбир-
корнинг фаолиятига аралашмаслиги ва қонунда назарда тутил-
маган ҳужжатларни талаб қилишга ёки қонунда кўрсатилмаган 
ҳаракатларни содир этишни талаб қилишга ҳақли эмаслигини 
билдиради.
«Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғ-
рисида»ги ЎзР Қонунининг34-моддасига кўра давлат органлари 
ва уларнинг мансабдор шахслари тадбиркорлик фаолияти субъ-
ектларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилаётган 
фаолиятига аралашишга ҳақли эмас. Давлат органлари ва улар-
нинг мансабдор шахслари қоидабузарлик мавжудлиги фактидан 
тадбиркорлик фаолияти субъектларининг қонуний фаолияти-
га аралашиш ёки уни чеклаш учун асос сифатида фойдаланиши 
мумкин эмас.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда қишлоқ хўжа-
лиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) деҳқон ва фермер 
хўжаликларининг тадбиркорлик фаолиятига, шу жумладан улар-
нинг агротехника усулларини, етиштириладиган маҳсулот ту-
рини танлашига, ана шу маҳсулотнинг баҳосини ҳамда реализа-
ция қилиш йўналишини белгилаш ишларига аралашишга ҳақли 
эмас, давлат эҳтиёжлари учун мўлжалланган харидлар бундан 
мустасн о.
Қонуннинг юқорида кўрсатилган талабини бузган тақдирда, 
назорат қилувчи органнинг мансабдор шахсига нисбатан тегишли 
жазо чоралари қўлланилиши мумкин.
Масалан, ЎзР Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодек-
сининг
96
241
1
-моддасига мувофиқ хўжалик юритувчи субъ-
ектларнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш ва тафтиш 
қилишнинг белгиланган тартибини бузиш, тадбиркорлик фаолия-
ти субъектининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини чеклаш, 
96
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 40-сон, 303-
модда.


239
қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган статистика ҳисоботини 
ва бошқа ҳужжатларни талаб қилиб олиш ёхуд назарда тутил-
ган ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддатлари-
га хилоф равишда талаб қилиб олиш, худди шунингдек унинг 
мустақиллигини бошқача тарзда чеклаш ёки унинг фаолиятига 
бошқача тарзда ғайриқонуний аралашиш мансабдор шахсларга 
энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда 
жарима солишга сабаб бўлади. Худди шундай ҳуқуқбузарлик 
маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давоми-
да такрор содир этилган бўлса, мансабдор шахсларга энг кам иш 
ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима 
солишга сабаб бўлади.
Шунингдек, ЎзР Президентининг 2005 йил 5 октябрдаги 
ПФ-3665-сонли «Тадбиркорлик субъектларини текширишни 
янада қисқартириш ва унинг тизимини такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида»ги Фармонининг 2-бандига
97
асосан назо-
рат органларининг мансабдор шахслари тадбиркорлик субъектла-
ри рухсатсиз текширилганлиги ва уларнинг хўжалик фаолиятига 
ноқонуний аралашилганлиги учун етказилган иқтисодий зарар-
нинг ўрни қопланган ҳолда жавобгарликка, ҳатто жиноий жавоб-
гарликка ҳам тортиладилар.
ЎзР Бош прокуратурасига назорат ва ҳуқуқни муҳофаза 
қилиш органларининг текширишларни тайинлаш ва ўтказиш бо-
расида белгиланган тартибга қатъий риоя этиш, тадбиркорлик 
субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш 
йўлидаги фаолияти устидан мунтазам назоратни амалга ошириш 
юклатилган.

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   220




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling