Тадбиркорлик со


Режадан ташқари текширишлар


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet147/220
Sana29.10.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1733192
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   220
Bog'liq
publications 09

3.4. Режадан ташқари текширишлар 
ва уларнинг аҳамияти
Режадан ташқари текшириш – назорат қилувчи органлар 
томонидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартиб-
да ва ҳолларда амалга ошириладиган йиллик (чораклик) тек-
ширишлар режасига киритилмаган текшириш (шу жумладан 
қисқа муддатли текшириш).
(Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш ва 
Текширишларни рўйхатга олиш китобини юритиш тартиби 
тўғрисидаги Низом
101
(рўйхат рақами 1650, 2006 йил 29 де-
кабрь)га қаранг)
Тадбиркорлик фаолиятида текширишларнинг турларидан 
бири режадан ташқари текширишдир.
Аҳамиятига кўра режадан ташқари текшириш режали текши-
ришдан фарқ қилади. Режадан ташқари текширишнинг биринчи 
фарқ қилувчи жиҳати текширишлар жадвалига киритилмаслиги-
дир. Яъни бундай текширишлар олдиндан режалаштирилмайди ва 
режа-жадвалга киритилмайди. Иккинчи фарқ қилувчи жиҳати за-
рур бўлган асословчи сабаблар бўлган тақдирда назорат қилувчи 
органлар томонидан, яъни:
– агар текширувни ўтказиш зарурати ЎзР Президентининг 
ва ҳукуматининг қарорларидан келиб чиққанда. (Бунда агар 
Президент ва Ҳукумат қарорларида текшириш ўтказиладиган 
хўжалик юритувчи субъект номи аниқ кўрсатилган бўлса, Кен-
гаш ёки унинг вилоят комиссиясининг розилигини олиш талаб 
қилинмайди);
– назорат қилувчи органга хўжалик юритувчи субъект томо-
нидан қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатларининг бузилганли-
ги тўғрисида қўшимча маълумотлар келиб тушганда. (Қўшимча 
маълумотлар сифатида корхоналар, ташкилотлар, муассаса-
101
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 51–
52-сон, 525-модда.


250
лар ва фуқароларнинг аниқ исботланган ва ҳужжатлар билан 
тасдиқланган қонунбузилиш фактлари хизмат қилиши мумкин);
– фавқулодда вазиятлар юзага келишининг олди олинаёт-
ганд а;
– санитария-эпидемиология вазияти мураккаблашганда, шу-
нингдек қўшни давлатлардан юқумли касалликлар кириб келиши 
ва тарқалиши эҳтимоли вужудга келганда.
Молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган текшириш 
тадбиркорлик субъектининг назорат қилувчи органларга унинг 
фаолиятини текшириш тўғрисидаги асосли таклифи асосида ҳам 
ўтказилиши мумкин.
(Назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган, тадбир-
корлик субъектлари – юридик шахслар фаолиятини текшириш-
ларни мувофиқлаштириш тартиби тўғрисидаги Низом 16 банди)

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   220




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling