Тадбиркорлик со
ветеринария, энергия назорати
Download 1.57 Mb. Pdf ko'rish
|
publications 09
- Bu sahifa navigatsiya:
- Режали текшириш
ветеринария, энергия назорати каби назорат қилувчи органлар
томонидан текширилиши мумкин. 3.3. Режали текшириш ва унинг аҳамияти Текширишларнинг турларидан бири – режали текширишдир. Режали текшириш деганда Кенгаш томонидан тасдиқланган режа-жадвал асосида бир, икки ёки ундан ортиқ назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган текшириш тушунилади.. Аҳамиятига кўра режали текширишлар молия-хўжалик фао- лияти билан боғлиқ ва молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган текширишларга бўлинади. ЎзР Президентининг 2005 йил 14 июндаги ПФ-3619-сонли «Тадбиркорлик субъектларини 245 ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш қилиш) белгиланган тартибда фақат давлат солиқ хизмати орган- лари, улар томонидан текшириш давомида солиқ ва валютага оид жиноят аломатлари аниқланган тақдирда эса – Ўзбекистон Рес- публикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга ҳамда жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши кураш департаменти томонидан амалга оширилади. Режали текширишлар ўтказиш учун қуйидагилар ҳужжатлар талаб қилинади: 1) Кенгаш ёки унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вило- ятлар ва Тошкент шаҳри бўйича тегишли ҳудудий комиссияла- ри томонидан белгиланган тартибда берилган хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишнинг мувофиқлаштириш режа- сидан кўчирма; 2) назорат қилувчи органнинг текширишлар амалга ошириш- ни мувофиқлаштириш режаси асосида текшириш мақсади, тек- ширувчи мансабдор шахслар таркиби ва текшириш ўтказиш муд- датлари кўрсатилган ҳолда чиқарган буйруғи. Бу ҳужжатлар хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти- да режали текширишлар ўтказиш учун асос бўлади. Юқорида кўрсатилган ҳужжатлар бўлмаган тақдирда назорат қилувчи ор- ганнинг ходимлари хўжалик юритувчи субъект фаолиятида тек- шириш ўтказишга ҳақли эмас. Бундай текширишларни ўтказишда мансабдор шахс ўз мансаб ваколатларидан четга чиқади. Амали- ётда бу каби текширишларга нисбатан «ноқонуний текшириш» атамаси қўлланилади. Ноқонуний текширишлар ўтказганлиги учун назорат қилувчи органнинг мансабдор шахси тегишли жа- вобгарликка тортилади. ЎзР Президентининг 2005 йил 14 июндаги ПФ-3619-сонли «Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фар- монига асосан назорат органларининг раҳбарлари ва мансабдор шахслари тадбиркорлик субъектларини ўз ваколатлари ва назорат соҳаси доирасидан ташқари масалалар бўйича ҳар қандай текши- рувлар ўтказганлиги учун шахсан жавобгар, ҳатто жиноий жавоб- гар ҳам бўладилар. Тадбиркорлик субъектларини текширишни ташкил қилиш тизимини такомиллаштириш ва текширишлар сонини кескин қисқартириш мақсадида ЎзР Президентининг 2005 йил 5 октябр- 246 даги ПФ-3665-сонли «Тадбиркорлик субъектларини текширишни янада қисқартириш ва унинг тизимини такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида»ги Фармони билан бир қатор имтиёзлар берилди. Масалан, микрофирмалар, кичик корхоналар ва фермер хўжаликларининг молия-хўжалик фаолияти ҳар тўрт йилда кўпи билан бир марта, бошқа тадбиркорлик субъектлари эса (акция- дорлик жамиятлари, холдинглар, корпорациялар, компаниялар ва ҳ.к.), яъни ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 октябрда- ги 439-сонли қарори 99 билан тасдиқланган Кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларига тегишли бўлган корхоналар ва ташкилот- лар классификациясига кирмаган тадбиркорлик субъектларида ҳар уч йилда кўпи билан бир марта режа асосида текширишлари ўтказилади. Микрофирма ва кичик корхона ходимларнинг бел- гиланган ўртача йиллик сонини ошириб юборган тақдирда, улар қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар, кафолатлар ва ҳуқуқлардан маҳрум этилади. Янги ташкил қилинган тадбиркорлик субъектларининг молия- хўжалик фаолияти улар давлат рўйхатига олинган пайтдан бош- лаб икки йил мобайнида режали текширишдан ўтказилмайди. Download 1.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling