Тадбиркорлик со


) Назорат тартибида текшириш


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet142/220
Sana29.10.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1733192
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   220
Bog'liq
publications 09

7) Назорат тартибида текшириш – хўжалик юритув-
чи субъектларнинг илгариги текширишда кўрсатилган қоида-
бузарликларни бартараф этиши устидан назорат қилувчи органлар 
амалга оширадиган текшириш. Бундай текшириш ўтказиш назо-
рат қилувчи органлар томонидан фақат илгари ўзлари ўтказган 
текшириш натижаларига доир далолатномада (маълумотномада) 
белгиланган ҳолатлар ва муддатлар бўйича Кенгаш ёки унинг ви-
лоят комиссияларининг қўшимча розилигисиз амалга оширилади.
Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан 
назорат қилиш шунингдек статистика ахборотларини ва бошқа ах-
боротларни таҳлил қилиш ҳамда идора қарамоғидаги органларни 
текширишдан ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Хўжалик 
юритувчи субъектлар фаолиятини статистика ахборотларини ва 
бошқа ахборотларни таҳлил қилиш орқали давлат томонидан на-
зорат қилиш, шунингдек идора қарамоғидаги органларни текши-
ришдан ўтказиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширила-
ди. Текширишнинг мазкур тури назорат қилувчи органга тақдим 
этилган ҳисоботлар, маълумотлар ва бошқа маълумотлар асосида 
амалга оширилади.
3.1. Молия-хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш 
қилиш) тушунчаси ва унинг аҳамияти
Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фао-
лиятини текшириш (тафтиш қилиш) белгиланган тартибда 
фақат давлат солиқ хизмати органлари, улар томонидан тек-
шириш давомида солиқ ва валютага оид жиноят аломатлари 


242
аниқланган тақдирда эса – Ўзбекистон Республикаси Бош про-
куратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга 
ҳамда жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши кураш 
департаменти томонидан амалга оширилади.
(«Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат 

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   220




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling