Тадбиркорлик со


Режадан ташқари (шу жумладан қисқа муддатли)


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet148/220
Sana29.10.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1733192
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   220
Bog'liq
publications 09

3.4.1. Режадан ташқари (шу жумладан қисқа муддатли) 
текширишларни ўтказиш тартиби
Юқорида кўрсатилган асослар бўйича тадбиркорлик субъ-
ектини ёки унинг бўлинмаларини режадан ташқари текшириш 
ўтказиш зарурияти туғилган тақдирда (текширишлар ЎзР Пре-
зидентининг ва Ҳукуматининг қарорлари бўйича ўтказиладиган 
ҳоллардан, агар қарорларда текшириладиган субъект номи аниқ 
кўрсатилган бўлса, ташқари), назорат қилувчи органнинг марка-
зий аппарати Кенгашга, назорат қилувчи органларнинг ҳудудий 
бўлинмалари эса тегишинча вилоят ва туман комиссияларига ре-
жадан ташқари текширишни ўтказиш учун уни ўтказишнинг за-
рурлигини асослаган ҳолда буюртманома ҳамда назорат органи 
раҳбари томонидан имзоланган текширишни ўтказиш дастури-
ни юборади.
(Назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган, тад-
биркорлик субъектлари – юридик шахслар фаолиятини текши-
ришларни мувофиқлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 
17 бандига (рўйхат рақами 1573, 2006 йил 6 май)га қаранг).
Назорат қилувчи орган ҳудудий бўлинмасининг тадбиркорлик 
субъекти фаолиятини муддати бир кундан ортиқ бўлмаган режа-
дан ташқари текшириш ўтказишга буюртманомаси ва текшириш-
ни ўтказиш дастури вилоят комиссиясида ўрганиб чиқилганидан 
кейин сўралган текширишни ўтказиш ёки ўтказишни рад этиш 
тўғрисида қарор қабул қилиш учун Кенгашга юборилади.
Назорат қилувчи орган ҳудудий бўлинмасининг тадбиркорлик 


251
субъекти фаолиятини муддати бир кун бўлган режадан ташқари 
текшириш ўтказишга буюртманомаси ва текширишни ўтказиш 
дастури ҳудудий комиссия томонидан ўрганиб чиқилади, шундан 
сўнг вилоят комиссияси режадан ташқари текширишни ўтказиш 
ёки ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Кенгашнинг, унинг вилоят ва туман комиссияларининг 
ишчи органлари тақдим этилган буюртманомалар ва текшириш 
ўтказиш дастурлари асослилигини, текширишларни ўтказиш дас-
турларининг назорат қилувчи орган зиммасига юклатилган ва-
зифаларга мувофиқлигини, ўрганиладиган масалаларни тегишли 
назорат қилувчи органлар билан биргаликда ўрганиб чиқадилар 
ҳамда вилоят ва туман комиссиялари ишчи гуруҳларининг режа-
дан ташқари текшириш ўтказиш учун тақдим этилган буюртмано-
маларни кўриб чиқишга доир хулосаларини инобатга олган ҳолда 
тегишинча Кенгашга, унинг вилоят комиссияларига таклиф кири-
тадилар, улар режадан ташқари текшириш ўтказиш тўғрисида ёки 
уни ўтказишни рад этиш ҳақида қарор қабул қиладилар, режадан 
ташқари текшириш ўтказишга рухсат берилган тақдирда текши-
риш режасини келишиб оладилар.
Режадан ташқари текшириш ўтказиш тўғрисидаги ёки уни 
ўтказишни рад этиш ҳақидаги қарор қисқа муддатларда, бироқ 
буюртманома келиб тушган кундан эътиборан икки ҳафтадан ке-
чиктирмай қабул қилинади ва тегишинча Кенгаш раиси (унинг 
ўринбосарлари) ёки Низомда назарда тутилган ваколатлар доира-
сида вилоят комиссияси раиси томонидан имзоланади ҳамда на-
зорат қилувчи органга юборилади.
Улгуржи ва чакана савдодаги умумий овқатланиш ва пул-
ли хизматлар кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари 
томонидан савдо-сотиқ ҳамда нақд пул тушумини топшириш 
қоидаларига риоя этилишини режадан ташқари қисқа муддатли 
текширишлардан ўтказиш тўғрисидаги қарорлар истисно тарти-
бида туман комиссияларининг раислари ёки вилоят комиссиялари 
раисларининг ўринбосарлари - солиқ бошқармалари бошлиқлари 
томонидан имзоланадиган рўйхатлар кўринишида расмийлаш-
тирилади. Рўйхатларда текширилаётган тадбиркорлик субъек-
ти номи ва СТИР, текширилаётган тадбиркорлик субъекти ул-
гуржи ва чакана савдо, умумий овқатланиш ва пулли хизматлар 
кўрсатиш объектининг юридик манзили, шунингдек объект амал-
га ошираётган фаолият тури ва режадан ташқари қисқа муддатли 
текшириш ўтказиш муддати кўрсатилиши керак.


252
Фавқулодда вазиятлар юзага келишининг олдини олиш
санитария-эпидемиология вазияти мураккаблашиши, шунинг-
дек бошқа давлатлардан юқумли касалликлар кириб келиши ва 
тарқалиши эҳтимоли билан боғлиқ режадан ташқари текшириш-
ларни ўтказиш тўғрисидаги қарор, санитария назорати ва табиат-
ни муҳофаза қилиш органлари мурожаати асосли бўлган тақдирда 
текшириш ўтказиш учун буюртманома келиб тушган куни қабул 
қилинади.
Юқори назорат қилувчи органлар ўзларининг ҳудудий 
бўлинмаларига тадбиркорлик субъектлари фаолиятини режадан 
ташқари текширишдан ўтказиш ҳақидаги топшириқларни улар-
ни ўтказиш тўғрисида фақатгина Кенгаш ёки унинг вилоят ко-
миссиясининг қарори бўлган тақдирдагина юборадилар(Назорат 
қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган, тадбиркорлик 
субъектлари – юридик шахслар фаолиятини текширишларни 
мувофиқлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 18-23 банд-
ларига (рўйхат рақами 1573, 2006 йил 6 май)га қаранг).

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   220




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling