Тадбиркорлик со


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet122/220
Sana29.10.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1733192
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   220
Bog'liq
publications 09

3-
§
. Лицензияни бекор қилиш
Лицензияни бекор қилиш «Фаолиятнинг айрим турлари-
ни лицензиялаш тўғрисида»ги ЎзР Қонунининг 24-моддасида 
назарда тутилган асосларга кўра йўл қўйилади.
Лицензия қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин:
1) агар лицензиат унга лицензия бериш тўғрисидаги қарор 
қабул қилингани ҳақидаги хабарнома юборилган (топширилган) 
пайтдан эътиборан уч ой ичида лицензияловчи органга лицен-
зия берганлик учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи 
ҳужжатни тақдим этмаган ёки лицензия шартномасини имзолама-
ган бўлса, лицензияни бекор қилиш лицензияловчи орган томони-
дан амалга оширилади;
2) лицензиат лицензияни бекор қилиш тўғрисида ариза билан 
мурожаат қилганда лицензияни бекор қилиш лицензияловчи ор-
ган томонидан амалга оширилади;
3) лицензия сохта ҳужжатлардан фойдаланилган ҳолда олин-
ганлиги факти аниқланганда. Бу ҳолатда лицензияни бекор қилиш 
суднинг қарорига биноан амалга оширилади.
Лицензияловчи органнинг лицензияни бекор қилиш тўғри-
сидаги қарори лицензиатга ёзма шаклда, қарор қабул қилинган 
кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай етказилади. Лицензия-
ни бекор қилиш тўғрисидаги суд қарори лицензиатга ва лицен-
зияловчи органга қонун ҳужжатларида белгиланган муддатлар-


208
да етказилади. Лицензиат лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги 
қарорни олган кундан эътиборан ўн кун ичида лицензия лицен-
зияловчи органга қайтарилиши ва йўқ қилиниши керак.
Лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги маълумот оммавий ах-
борот воситаларида эълон қилиниши керак.
Лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган 
тақдирда, лицензия у берилган санадан эътиборан бекор қилинган 
деб ҳисобланади.
Лицензияловчи органнинг лицензияни бекор қилиш тўғри-
сидаги қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин. Суд 
лицензиянинг бекор қилинишини асоссиз деб топган тақдирда, 
лицензияловчи орган лицензиат олдида унга етказилган зарар 
миқдорида жавобгар бўлади.

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   220




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling