Тадбиркорлик со
ятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги ЎзР
Download 1.57 Mb. Pdf ko'rish
|
publications 09
ятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги ЎзР
Қонунининг 22-моддасида назарда тутилган асосларга кўра йўл қўйилади. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш лицензиялаш- нинг мажбурий бўлмаган, факультатив босқичи бўлиб, лицензия талаблари ва шартларини бузганлиги учун лицензиатнинг фаоли- ятини тўхтатиб туриш ҳақида қарор чиқарилганда лицензияловчи орган томонидан қўлланилади. Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш мақса- дида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июн- даги ПФ-3619-сонли «Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида 88 белгиланишича, тадбиркорлик фаоли- ятининг айрим турлари билан шуғулланиш лицензиялари (рух- сатномалари)ни ўн иш кунидан кўпроқ муддатга тўхтатиб қўйиш ёки амал қилишини тугатиш ва бекор қилиш (ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва ЎзР Марказий банки томонидан бериладиган лицензиялар бундан мустасно) фақат суд тартибида амалга оширилади. «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги ЎзР Қонунининг 22-моддаси лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришнинг аниқ ҳолатларини белгилаб беради. 88 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 23–24- сон, 167-модда 205 Юқорида таъкидланганидек, лицензиат лицензия шартнома- сида назарда тутилган лицензия талаблари ва шартларини буз- ганлиги аниқланганда ёки лицензияловчи органнинг аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини лицензиат зиммасига юкловчи қарори лицензиат томонидан бажарилмаган- лиги асосий омил бўлиб ҳисобланади. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш лицензиялов- чи орган ёки суд томонидан амалга оширилади. Лицензиянинг амал қилиши лицензияловчи орган томонидан ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга, суд томонидан эса ўн иш кунидан кўп бўлган муддатга тўхтатиб турилиши мумкин. Шундай талаб борки, лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори лицензиатга ёзма шаклда, қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай етказилади. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги суд қарори лицензиатга ва лицензияловчи ор- ганга қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда етказилади. Шу билан бирга, лицензияловчи орган ёки суд лицензи- ат лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни бартараф этиши учун муддат белгилаши шарт. Бун- да лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни бартараф этиши учун суд қарорида белгиланган муд- дат олти ойдан кўп бўлиши мумкин эмас. Лицензиат лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни бартараф этган тақдирда, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилган лицензияловчи орган ёки суд кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганлиги тўғрисидаги тасдиқномани олган кундан эътиборан лицензиянинг амал қилишини тиклаш тўғрисида ўн кун муддат ичида қарор қабул қилиши шарт. Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин. Суд лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришни асоссиз деб топган тақдирда, лицензияловчи орган лицензиат олдида унга етказилган зарар миқдорида жавобгар бўлади. Маълумотни ўз вақтида олиш ва ундан фойдаланиш учун лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тиклаш тўғрисидаги маълумотлар оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши керак. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling