Тадбиркорлик со
Download 1.57 Mb. Pdf ko'rish
|
publications 09
10-
§ . Лицензиянинг амал қилиш ҳудуди Тақдим этилган лицензия асосида юридик ёки жисмоний шахс ЎзРнинг барча ҳудудида лицензияланадиган фаолиятни амалга ошириши мумкин. Ваколатли лицензияловчи орган томонидан берилган лицен- зиянинг амал қилиши ЎзРнинг барча ҳудудида татбиқ этилади. Бу эса тақдим этилган лицензия асосида юридик ёки жисмоний шахс ЎзРнинг барча ҳудудида лицензияланадиган фаолиятни амалга ошириши мумкинлигини англатади. Таъкидлаш жоизки, шу мақсадда ЎзР Давлат статистика қўмитаси томонидан (КТЯДР) – Корхоналар ва ташкилотларнинг Ягона давлат регистри юритилади. 11- § . Лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиққанлик учун йиғим Аризани кўриб чиққанлик учун йиғим ҳар бир лицензия- ланадиган фаолият бўйича ЎзР Ҳукумати томонидан белги- ланади. «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги ЎзР Қонуни аризани лицензия даъвогарининг аризасини кўриб чиққанлик учун лицензияловчи орган томонидан йиғим ундириш- нинг умумий тартибини белгилайди. «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги ЎзР Қонунининг 15-моддасига мувофиқ лицензия даъвогарининг аризасини кўриб чиққанлик учун йиғим миқдори ҳар бир лицен- 203 зияланадиган фаолият тури бўйича ЎзР Вазирлар Маҳкамаси то- монидан белгиланади. Бунда йиғим миқдорининг асоссиз равишда ошиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида энг юқори чегарачи (максимал миқдор) белгиланган бўлиб, унинг энг кўп миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг беш бараваридан ошиб кетиши мумкин эмас. Шунингдек, ушбу моддада белгиланишича, лицензия даъво- гарларининг аризаларини кўриб чиққанлик учун йиғим сумма- лари лицензияловчи орган ҳисобварағига ўтказилади. Лицензия даъвогари берган аризасидан воз кечган тақдирда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди. Амалиётда лицензиядан келиб чиққан ҳолда йиғимлар тур- ли хил миқдорларда ундирилиши кузатилади. Масалан, қонун чиқарувчининг белгилашича, адвокатлик лицензиясини олиш учун ариза берувчи энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдоридаги йиғим тўласа, фармацевтика фаолияти учун лицен- зия олиш тўғрисидаги аризани кўриб чиққанлик учун энг кам ой- лик иш ҳақининг беш баравари миқдорида пул маблағини тўлаши керак бўлади. Download 1.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling