Тадбиркорлик со


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet114/220
Sana29.10.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1733192
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   220
Bog'liq
publications 09

4-
§
. Лицензия шартномаси
Лицензия шартномаси лицензияловчи орган ва лицензи-
атнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгиловчи асосий 
ҳужжатдир.
Лицензия шартномаси лицензияловчи орган ва лицензиатнинг 
ўзаро ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгиловчи ҳужжатдир.
Лицензия шартномаси қуйидагиларни ўз ичига олган бўлиши 
лозим:
1) шартномани имзолаган шахсларнинг фамилияси, исми ва 
отасининг исми, лавозими, тарафларнинг реквизитлари;
2) амалга оширилиши учун лицензия берилаётган фаолият ту-
рининг номи;
3) лицензиатга қўйиладиган лицензия талаблари ва шартлари;
4) чекланган амал қилиш муддатига бериладиган лицензиялар 
учун – лицензиянинг амал қилиш муддати;
5) лицензия шартномасининг талаблари ва шартларини буз-
ганлик учун тарафларнинг жавобгарлиги;
6) лицензия шартномасининг талаблари ва шартларини лицен-
зиат қандай бажараётганлигининг лицензияловчи орган томони-
дан назорат қилиниши тартиби;
7) фаолиятнинг айрим турини лицензиялаш тўғрисидаги ни-
зомга мувофиқ бошқа маълумот.
Лицензия шартномаси икки нусхада – лицензиат ҳамда лицен-
зияловчи орган учун биттадан нусхада тузилади.


199
5-
§
. Лицензия беришни рад этиш
Лицензия беришни рад этиш «Фаолиятнинг айрим тур-
ларини лицензиялаш тўғрисида»ги ЎзР Қонунининг
86
17-
моддасида назарда тутилган ҳолларда йўл қўйилади.
Лицензия беришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
1) лицензия даъвогарининг ҳужжатларни лозим тарзда рас-
мийлаштирмай тақдим этиши;
2) лицензия даъвогари тақдим этган ҳужжатларда нотўғри ёки 
бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;
3) лицензия даъвогарининг лицензия талаблари ва шартлари-
га, шунингдек танлов (тендер) шартларига номувофиқлиги.
Бошқа асосларга кўра, шу жумладан лицензия бериш мақсадга 
мувофиқ эмас деган важ билан лицензия беришни рад этишга йўл 
қўйилмайди.
Лицензия даъвогари лицензияловчи органнинг лицензия бе-
ришни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан, шунингдек лицен-
зияловчи орган мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) 
устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят 
қилишга ҳақли.

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   220




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling