Тадбиркорлик со


бериладиган, лицензиатларга фаолиятнинг мазкур турини


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet116/220
Sana29.10.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1733192
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   220
Bog'liq
publications 09

бериладиган, лицензиатларга фаолиятнинг мазкур турини 
амалга оширишда мутлақ ҳуқуқлар берувчи, миқдорий чек-
ланган лицензиялар киради.
Якка тартибдаги лицензиялар жумласига юридик ва жисмо-
ний шахсларга алоҳида талаблар ва шартлар асосида берилади-
ган, лицензиатларга фаолиятнинг мазкур турини амалга ошириш-
да мутлақ ҳуқуқлар берувчи, миқдорий чекланган лицензиялар 
киради. Якка тартибдаги лицензиялар амал қилиш ҳудуди, фао-
лият объекти ёки ЎзР Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган бошқа 
асосларга кўра миқдорий чекланади.
Якка тартибдаги лицензияларни бериш, қоида тариқасида, 
танлов (тендер) асосида амалга оширилади.
Якка тартибдаги лицензияларни бериш тартиби ва шартлари, 
шу жумладан танловларни (тендерларни) ўтказиш шартлари ЎзР 
Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
8-
§
. Лицензиянинг амал қилиши тўғрисида умумий 
тушунча
Ўзбекистон Республикасида лицензия аниқ фаолият тури 
учун берилади. Лицензия асосида қўлга киритиладиган му-
айян фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи лицензиянинг якка 


201
шахсга берилиши хусусиятини ифодалайди, яъни лицензия-
ланадиган фаолият ҳар доим лицензиат томонидан амалга 
оширилиши лозим.
ЎзРда лицензия аниқ фаолият тури учун берилади, ва шунинг 
учун агар юридик ёки жисмоний шахс бу каби кўплаб фаолият 
турлари билан шуғулланса, улар бу фаолиятнинг ҳар бири учун 
лицензия олишлари керак.
ЎзР ФКнинг 47-моддасига мувофиқ ваколатхона ва филиал-
лар юридик шахс ҳисобланмайди, шунинг учунмустақил лицен-
зия олишга ҳақли эмаслар. Лицензия персонал хусусиятга эга
шунинг учун юридик ва жисмоний шахслар лицензияни бошқа 
шахсга бериш ҳуқуқига эга эмас.
Лицензия асосида қўлга киритиладиган муайян фаолият-
ни амалга ошириш ҳуқуқи лицензиянинг якка шахсга берили-
ши хусусиятини ифодалайди, яъни лицензияланадиган фаолият 
ҳар доим лицензиат томонидан амалга оширилиши лозим. Акс 
ҳолда, аниқроғи муайян фаолият турини амалга ошириш ҳуқуқи 
бошқа шахсга бериб юборилганда лицензиялаш ўз аҳамиятини 
йўқотади.

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   220




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling