Тадбиркорлик со
Download 1.57 Mb. Pdf ko'rish
|
publications 09
2-
§ . Лицензиянинг амал қилишини тугатиш шартлари Лицензиат лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғ- рисида ариза билан мурожаат қилиши ёки лицензия талабла- ри ва шартларини қўпол равишда бузилиши лицензиянинг амал қилишини тугатиш учун асос бўлади. «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги ЎзР Қонунининг 23-моддасида лицензиянинг амал қилишини ту- гатишнинг аниқ ҳолатлари белгилаб берилган. Лицензиянинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тугатилади: 1) лицензиат лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганда; 2) юридик шахс тугатилганда – тугатилган пайтдан эътибо- ран ёки унинг фаолияти қайта ташкил этиш натижасида туга- тилганда – қайта ташкил этилган пайтдан эътиборан, унинг ўзгартирилиши бундан мустасно; 3) якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши тугатилганда; 4) якка тартибдаги тадбиркорнинг муомалага лаёқатлилиги белгиланган тартибда чекланганда ёки у муомалага лаёқатсиз деб топилганда. Бу ҳақда Фуқаролик процессуал кодексининг 33 бо- бида (291–297 моддалари) батафсил берилган(Фуқарони муомала лаёқатини чекланганлигини ва муомалага лаёқатсиз деб топиш); 5) лицензиат лицензия шартномасида назарда тутилган лицен- зия талабларини ва шартларини мунтазам равишда ёки бир маро- таба қўпол равишда бузганда; 6) лицензиат лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриши- га олиб келган ҳолатларни лицензияловчи орган белгилаган муд- датда бартараф этмаганда; 7) лицензияловчи органнинг лицензия бериш тўғрисидаги қарорининг қонунга хилофлиги аниқланганда; 8) лицензиянинг амал қилиш муддати тугаганда. Лицензиянинг амал қилишини тугатиш лицензияловчи ор- ган қарорига биноан амалга оширилади, ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Лицензиянинг амал қилишини тугатиш ушбу модданинг би- ринчи қисми олтинчи-саккизинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолларда суд тартибида амалга оширилади, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно. Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини ту- гатиш тўғрисидаги қарори лицензиатга ёзма шаклда, қарор қабул 207 қилинган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай етказилади. Лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги суд қарори лицензиатга ва лицензияловчи органга қонун ҳужжатларида бел- гиланган муддатларда етказилади. Лицензиат лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарорни олган кундан эътиборан ўн кун ичида лицензия лицензияловчи органга қайтарилиши ва йўқ қилиниши керак. Лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги маълумот оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши керак. Тугатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санадан эътибо- ран лицензиянинг амал қилиши тугатилади. Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини ту- гатиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиш мумкин. Суд лицензиянинг амал қилишини тугатишни асоссиз деб топган тақдирда, лицензияловчи орган лицензиат олдида унга етказилган зарар миқдорида жавобгар бўлади. Download 1.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling