Тадбиркорлик со
Download 1.57 Mb. Pdf ko'rish
|
publications 09
ЁЗИШ ПРИНЦИПЛАРИ
Мазкур қўлланманинг ўзига хос хусусияти давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензиялашда давлат органлари ва шахслар ўртасида вужудга келадиган, ўзгарадиган, тамом бўладиган ҳуқуқий муно- сабатларни тизимлаштириш ва тартиб-қоидаларини тушунтириш- дан иборат. Келинг, мазкур тартиб-қоидаларни ариза беришнинг хабардор қилиш тартиби мисолида кўриб чиқамиз. Ушбу қўлланманинг мазмуни тадбиркорларни қуйидаги жиҳатлардан қизиқтиради: рўйхатдан ўтказишни амалга ошириш ва лицензиялаш учун қандай ҳужжатлар, қайси муддатларда, қайси давлат органларига тақдим этилиши керак, шунингдек рўйхатдан ўтказишни амал- га ошириш ва лицензиялашни рад этиш асослари ҳақида қандай билса бўлади ва бундай ҳолларда қандай чоралар кўриш мумкин. Бошқача қилиб айтганда, тадбиркорлар маъмурий органларга нисбатан қандай процессуал ҳуқуқларга эга. Мазкур қўлланма маъмурий органлар учун эса қуйидаги жиҳатлардан аҳамиятли ҳособланади: қайси ҳолларда аризалар ёки ариза-хабарномалар қабул қилинади, қайси ҳолларда ари- зани қабул қилиш рад этилади ва қандай муддатда аризачи бу ҳақда хабардор қилиниши лозим. Бундай қарорлар қандай шаклда расмийлаштирилиши лозим. Тегишли қарорлар қабул қилишда 1 2 Тадбиркорлар Давлат органлари 22 рўйхатдан ўтказувчи ёки лицензияловчи орган қандай қоидаларга амал қилиши керак. Бошқача қилиб айтганда, маъмурий органлар тадбиркорларга нисбатан қандай процессуал мажбуриятларга эга. Юқоридагиларни қуйидаги схема орқали ифодалаш мумкин. Тадбиркорлар учун мўлжалланган рисолада асосий эъти- бор юқоридаги схемада қайд этилган тадбиркорларнинг про- цессуал ҳуқуқларига қаратилади(1). Давлат хизматчилари учун мўлжалланган қўлланмада эса асосий эътибор схемада қайд этил- ганидек давлат органларининг мансаб ваколатлари ҳамда процес- суал мажбуриятларига қаратилади(2). Download 1.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling