Тадбиркорлик со


Хисобот (17-модда) Лицензия олиш


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/220
Sana29.10.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1733192
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   220
Bog'liq
publications 09

Хисобот
(17-модда)
Лицензия олиш
(13-модда)
Текшириш
(39, 40-моддалар)
Тугатиш
(48-модда)
Санкция қўллаш
(39
1
, 40
1
-моддалар)
Умумий схема


24
екти маъмурий органлар томонидан амалга ошириладиган маъ-
мурий текширувлардан ўтиши лозим (Маъмурий текширув (39, 
40-моддалар)). Қонунни бузган тақдирда тадбиркорлик фаолияти 
билан шуғулланувчи шахсга нисбатан ҳуқуқий таъсир чоралари 
қўлланилади (Ҳуқуқий таъсир чоралари (39
1
40
1
-моддалар)). Кор-
хонани тугатиш истагида бўлган тадбиркорлик субъекти тугатиш 
тартиб-қоидаларига амал қилиши керак. Бошқача қилиб айтганда, 
тадбиркорлик субъекти ўз фаолиятини тугатиш йўли билан якун-
лайди (Тугатиш (48-модда)). Тадбиркорлик субъектини давлат 
рўйхатидан ўтказиш, лицензия бериш, ҳисобот тақдим этиш, маъ-
мурий текширув, ҳуқуқий таъсир чоралари қўллаш ва тугатиш 
жараёнида шахс маъмурий орган қароридан норози бўлса шикоят 
қилиш ҳуқуқига эга (Шикоят қилиш (49-модда)).
Мазкур китоб тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан 
ўтказиш, лицензия бериш, ҳисобот тақдим этиш, маъмурий тек-
ширув, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш ва тадбиркорлик 
субъектларини тугатишга бағишланган боблардан иборат бўлиб, 
шунингдек ҳар бир бобда заруратга қараб шикоят келтириш тар-
тиби ёритилган.


25
I қ и с м . ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ 
СУБЪЕКТЛАРИНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН 
ЎТКАЗИШ
К И Р И Ш
Халқаро амалиёт кўрсатганидек, тадбиркорлик субъектла-
рини давлат рўйхатидан ўтказишнинг мураккаблиги мамлакат-
даги ишчанлик муҳитига салбий таъсир кўрсатади. Тадбиркор-
лик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва тугатиш, улар 
фаолиятини таъминлаш учун рухсат берувчи ҳужжатларни рас-
мийлаштириш бўйича давлат функциясининг самарадорлиги
энг аввало рўйхатдан ўтказувчи органларнинг ўз ишини сифат-
ли бажариши ҳамда уюшқоқликни талаб этади. Зеро, тадбиркор-
лик фаолияти соҳасидаги дастлабки қадамлар тадбиркор ҳамда 
рўйхатдан ўтказувчи орган ўртасида вужудга келадиган ҳуқуқий 
муносабатлар асосида қўйилади. Тадбиркорлик субъекти сифа-
тида давлат рўйхатидан ўтиш қанчалик қийин бўлса, шунчалик 
озчилик расмий равишда тадбиркорлик фаолиятини юритиш-
га интилади ёхуд тадбиркорлик фаолиятини юритмайдилар ёки 
ўзларини «соя»га оладилар.
Шу муносабат билан Ўзбекистонда иқтисодиётни янада эр-
кинлаштириш бўйича ислоҳотларни амалга оширишда рўйхатдан 
ўтказиш тартиб-қоидаларини соддалаштириш, давлат рўйхатидан 
ўтказиш жараёнида маъмурий тўсиқлар ва сансалорликларни ка-
майтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Натижада, 2001 йилнинг 
ўзидаёқ республикада тадбиркорлик субъектларини «бир йўла» 
принципи бўйича давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш 
жорий этилди. Кейинчалик ушбу тартиб қоидалар 2003 йилда 
тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш билан 
бир пайтда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун рух-
сат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тизимининг йўлга 
қўйилиши билан янада такомиллашди. Ислоҳотларнинг изчил 
давоми сифатида 2006 йилда рўйхатдан ўтказишнинг хабардор 
қилиш тартиби жорий этилди.
Натижада, ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикасининг 
қонунчилигида тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва ри-


26
вожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратувчи нормалар 
мустаҳкамланган. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига 
олиш ва ҳисобга қўйишдаги маъмурий сарф-харажатларни камай-
тириш, бюрократик тўсиқлар ва ғовларни бартараф этиш бўйича 
чора-тадбирлар кўрилган.
Ўзбекистонда ўтказилган ислоҳотлар натижаси ўлароқ тад-
биркорлик фаолиятини олиб бориш учун қулай ҳуқуқий шарт-
шароитлар яратилган. Тадбиркорлик субъектларини давлат 
рўйхатидан ўтказиш тартиб-қоидаларининг сезиларли даражада 
соддалаштирилиши тадбиркорлик субъектлари сонининг ошиши-
га олиб келди. Умуман олганда, тадбиркорликни ривожлантириш 
хусусий ташаббускорлик учун қулай шарт-шароитлар яратиш 
ва аҳоли турмуш шароитини ошириш баробарида республика 
иқтисодиётини ривожлантиришда янги босқич сифатида тан оли-
нади.


27

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   220




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling