Тадбиркорлик со


I б ў л и м . ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/220
Sana29.10.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1733192
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   220
Bog'liq
publications 09

I б ў л и м . ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ 
СУБЪЕКТЛАРИНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН 
ЎТКАЗИШ
Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти 
эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни
11-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектларини давлат 
рўйхатидан ўтказиш
Тадбиркорлик фаолияти субъектларини давлат рўйхати-
дан ўтказиш тегишли давлат органи томонидан қонун ҳуж-
жат ларида белгиланган тартибда ва муддатларда амалга 
оширилади.
Рўйхатдан ўтказувчи органлар ариза берувчига тадбиркорлик 
фаолияти субъекти тариқасида давлат рўйхатидан ўтказишни 
уни ташкил этиш мақсадга мувофиқ эмас деган важ билан рад 
этишга ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган қўшимча 
талабларни белгилашга ҳақли эмас.
Ариза берувчини тадбиркорлик фаолияти субъекти тари-
қасида давлат рўйхатидан ўтказишни рад этганлик, шунингдек 
рўйхатдан ўтказиш муддатларини бузганлик устидан судга 
шикоят қилиш мумкин. Рўйхатдан ўтказувчи органнинг қарори, 
шунингдек мазкур орган мансабдор шахсларининг ҳаракатлари 
(ҳаракатсизлиги) суд томонидан қонунга хилоф деб топилган 
тақдирда улар ариза берувчига рўйхатдан ўтказишни рад 
этганлик ёки рўйхатдан ўтказиш муддатини бузганлик туфайли 
етказилган зарарнинг ўрнини қоплайдилар ва маънавий зарар учун 
товон тўлайдилар.
Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ЎзР ФК)нинг 
44 моддасига мувофиқ Юридик шахс қонун ҳужжатларида 
белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим 
ва давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб ташкил 
этилган ҳисобланади.
Ушбу модда рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан юридик 
шахсни ташкил этиш мақсадга мувофиқ эмас деган важ билан уни 
рўйхатдан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмаслигини назарда 
тутувчи ўта муҳим қоидани ўзида ифода этади, яъни рўйхатдан 
ўтказувчи орган бундай важ билан рўйхатидан ўтказишни рад 


28
этиш ҳуқуқига эга эмас. Бунда, агар рўйхатдан ўтказувчи орган 
мақсадга мувофиқ эмас деган важ билан рўйхатдан ўтказишни 
рад этса, унинг қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
Рўйхатдан ўтказувчи органнинг ҳаракатларини суд томонидан 
қонунга хилоф деб топилган тақдирда ариза берувчига рўйхатдан 
ўтказишни рад этганлик ёки рўйхатдан ўтказиш муддатини 
бузганлик туфайли етказилган зарарнинг ўрни қопланади ва 
маънавий зарар учун товон тўланади.

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   220




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling