Тадбиркорлик со


ҳодисаси бўлган-бўлмаганлигини ва унинг содир этилганлиги


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet181/220
Sana29.10.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1733192
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   220
Bog'liq
publications 09

ҳодисаси бўлган-бўлмаганлигини ва унинг содир этилганлиги 
фактини; текшириш учун ва текшириш натижалари бўйича 
далолатнома ёки бошқа ҳужжат тузиш учун асослар ва назо-
рат қилувчи органнинг ваколатлари бор-йўқлигини; мазкур 
ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун қонун ҳужжатларида 
жавобгарлик назарда тутилган-тутилмаганлигини ва ҳуқуқий 
таъсир чорасини қўллаш учун асослар бор-йўқлигини суд 
мажлисида аниқлайди.
Молиявий жазо чораларини қўллаш тўғрисидаги иш 
кўриб чиқилаётганда хўжалик суди молиявий жазо чоралари 
суммасининг ҳисоб-китоби қанчалик тўғрилигини ҳам тек-
ширади.
Масалан, «Қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юри-
дик шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисида»ги ЎзР Қонунининг
139
4-моддасига мувофиқ, аҳоли пунктларини режалаш ва қуришнинг 
бош режаларини, лойиҳаларини, тарихий иморатлар жойлаш-
ган даҳаларни қайта қуриш режаларини, турар-жой даҳалари, 
кичик даҳалар ва шаҳарларнинг саноат зоналари, қишлоқ аҳоли 
пунктларини қуриш ва ободонлаштириш сифатини, шунинг-
дек бинолар ва иншоотларнинг меъморчилик ечимларини бу-
зиш энг кам иш ҳақининг етмиш бараваридан юз бараваригача 
миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Бу ҳолатда қонунчилик 
ҳуқуқбузарликнинг аниқ таркибини ва у содир этилган тақдирда 
тадбиркорлик субъектига нисбатан қўлланиладиган аниқ молия-
вий санкцияни тўғридан тўғри назарда тутмоқда.
139
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 
й., 5–6-сон, 149-модда.


309
Шу тариқа, ҳуқуққа хилофликнинг мавжудлиги ҳуқуқий таъ-
сир чоралари қўллашнинг мажбурий шарти ҳисобланади. Ҳуқуққа 
хилоф қилмиш мавжуд бўлмаган, бироқ қонунга мувофиқ зарар 
ундирилиши шарт бўлган ҳолларда ҳуқуқий таъсир чораларидан 
юридик табиати жиҳатидан фарқ қилувчи бошқа таъсир чорала-
рини қўллаш мақсадга мувофиқ.
Ҳуқуқий таъсир чоралари қўллашнинг зарурий шарти айб-
нинг мавжудлигидир. Айб деганда, тадбиркор – жисмоний шахс-
нинг ўзи томонидан содир этилган ҳуқуққа хилоф ҳаракат ёки 
ҳаракатсизлик ҳамда бунинг натижасида юзага келган ҳуқуққа 
хилоф оқибатга нисбатан руҳий муносабати тушунилади. Юри-
дик шахснинг айбига келсак, у ходимнинг меҳнат функцияларини 
бажариши билан боғлиқ айбли ҳаракатларида ифодаланиши мум-
кин. Агар айбли ҳаракат алоҳида ходимнинг айби билан содир 
этилмаган бўлса, у юридик шахснинг турли бўлинмалари зим-
масида бўлади. Бироқ, ҳар қандай ҳолатда ҳам юридик шахснинг 
айби алоҳида индивиднинг эмас, балки бутун жамоанинг айби 
ҳисобланади, чунки юридик шахс томонидан тўлиқ ёки қисман 
қопланган зарарни алоҳида айбдор шахслар зиммасига юклаш 
моҳиятан ҳеч нарсани ўзгартирмайди.
ЎзР Солиқ кодексининг 109-моддасига кўра, солиққа оид 
ҳуқуқбузарлик содир этилишида айби йўқ шахс жавобгар-
ликка тортилиши мумкин эмас. Бунда шахснинг солиққа оид 
ҳуқуқбузарлик содир этганликдаги айбини ва уни жавобгар-
ликка тортишни истисно қиладиган ҳолатлар Кодекснинг 110-
моддасида келтирилган.
Айб ва ҳуқуққа хилофлиликнинг ўзаро алоқаси ҳуқуқ-
бузарликнинг асосий белгиси ҳисобланиб, ҳуқуққа хилофлилик 
ҳуқуқий таъсир чораси қўллашнинг объектив шарти бўлса, айб 
унинг субъектив шарти ҳисобланади. Ҳуқуққа хилофлилк айб-
сиз бўлиши мумкин, лекин айб хуқуққа хилофлиликсиз мавжуд 
бўлмайди. Ҳар қандай айб ҳуқуққа хилофдир, ҳар қандай ҳуқуққа 
хилофлилик айбни келтириб чиқармаслиги мумкин.
Хусусан, ЎзР Солиқ кодексининг 110-моддасига мувофиқ 
шахсни солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавоб-
гарликка тортишни истисно қиладиган ҳолатлар деб қуйидагилар 
эътироф этилади:
1) ҳуқуқбузарлик содир этиш вақтида ўн олти ёшга тўлмаган 
жисмоний шахс томонидан солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир 
этилганда;
2) солиқ мажбуриятлари бўйича даъво муддатлари тугаганда.


310
Кодекснинг мазкур моддаси етарли асослар бўлганда Ко-
дексда назарда тутилган тегишли ҳуқуқий таъсир чоралари 
қўлланилмайдиган «кечирувчи» муайян қоидаларни белгилай-
ди. Бундан ташқари, жавобгарликдан чиқариш ва озод этишни 
ҳуқуқий таъсир чоралари қўллашдан қисман озод этишни англа-
тувчи жавобгарлик миқдорини камайтиришдан фарқлаб олиш 
зару р.

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   220




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling