Тадбиркорлик со
- б о б . ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ
Download 1.57 Mb. Pdf ko'rish
|
publications 09
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1-§. Умумий қоидалар
- 2 - с х е м а
2- б о б .
ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ СУБЪЕКТЛАРИГА НИСБАТАН ФАҚАТ СУД ТАРТИБИДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ҲУҚУҚИЙ ТАЪСИР ЧОРАЛАРИ ТУРЛАРИ 1-§. Умумий қоидалар «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғ- рисида»ги ЎзР Қонунига мувофиқ, тадбиркорлик субъектларига нисбатан қуйидаги ҳуқуқий таъсир чоралари фақат суд тарти- бида қўлланилади: фаолиятни тугатиш; атроф табиий муҳитга зарарли таъсир кўрсатаётган объектлар фаолиятини тугатиш ва (ёки) қайта ихтисослаштириш; фаолиятни чеклаш, тўхтатиб туриш ва тақиқлаш, бундан фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва са- ломатлиги учун бошқа реал хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда фаолиятни ўн иш кунидан кўп бўлмаган муд- датга чеклаш, тўхтатиб туриш ҳоллари мустасно; банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно; молиявий жазо чораларини қўллаш, бундан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлаш муддатини ўтказиб юборганлик учун пеня ҳисоблаб чиқариш, шунингдек ташкилот ёки фуқаронинг содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбига иқрор бўлганлиги ва молиявий жазо чоралари суммаларини ихтиёрий равишда тўлаганлиги ҳоллари мустасно; ҳуқуқбузарлик предметларини давлат даромадига ўтказиш; тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғул- ланиш учун лицензияларнинг (рухсатномаларнинг) амал қилишини ўн иш кунидан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ёки улар- нинг амал қилишини тугатиш ва лицензияларни (рухсатнома- 311 ларни) бекор қилиш, бундан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томо- нидан бериладиган лицензиялар (рухсатномалар) мустасно»(6- схемага қаранг). Мазкур ҳуқуқий таъсир чораларнинг фақат суд тартибида қўлланилиши тартиби 2005 йил 1 июлдан ЎзР Президентининг 2005 йил 14 июндаги ПФ–3619-сонли «Тадбиркорлик субъект- ларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллашти- риш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига 140 асосан йўлга қўйилган. (Шунингдек, тадбиркорлик субъектларига нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари схемаларда ҳам кел- тирилган. 1-4-схемаларга қаранг). Юқорида кўрсатилган ҳар бир ҳуқуқий таъсир чорасини алоҳида таҳлил қилишга ҳаракат қиламиз. 2 - с х е м а 140 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 21-модда. Тадбиркорлик субъектларига нисбатан фақат суд тартибида қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари Фаолиятни тугатиш Фаолиятни тўхтатиб қўйиш Банклардаги ҳисобварақлар бўйича опера- цияларни тўхтатиб қўйиш Молиявий санкцияларни қўллаш Атроф табиий муҳитга зарарли таъсир кўрсатаётган объектлар фаолияти- ни тугатиш ва (ёки) қайта ихтисослаш- тириш Ҳуқуқбузарлик предметларини давлат даромади- га ўтказиш Тадбиркорлик фаолияти- нинг айрим турлари билан шуғулланиш лицензиялари (рухсатномалари)ни ўн иш кунидан кўпроқ муддатга тўхтатиб қўйиш ёки амал қилишини тугатиш ва бекор қилиш |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling