Тадбиркорлик со
-§. Тадбиркорлик фаолияти субъектларига нисбатан
Download 1.57 Mb. Pdf ko'rish
|
publications 09
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1) Давлат органларининг иерархик даражасига кўра
- 2) Ҳуқуқий таъсир кўрсатиш чораларини қўлловчи тузил- маларнинг мақомига кўра давлат органлари қуйидагиларга бўлинади
- 3) Тадбиркорлик фаолияти субъектларига нисбатан тек- шириш ва назорат функцияларини амалга оширувчи давлат органларининг ихтисослашув даражасига кўра давлат орган
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги ПФ–3619-сонли «Тадбиркорлик субъектларини ҳу- қуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш
2-§. Тадбиркорлик фаолияти субъектларига нисбатан
ҳуқуқий таъсир чоралари қўллаш ҳуқуқига эга бўлган давлат органларини таснифлаш Тадбиркорлик фаолияти субъектлари фаолиятини чеклаш ва- колатига эга бўлган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини қуйидагича таснифлаш мумкин: 1) Давлат органларининг иерархик даражасига кўра: а) республика давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари; б) мазкур органларнинг ҳудудий бўлинмалари. 2) Ҳуқуқий таъсир кўрсатиш чораларини қўлловчи тузил- маларнинг мақомига кўра давлат органлари қуйидагиларга бўлинади: а) давлат ҳокимияти органлари тизимидаги бўлинмалар; б) махсус, шу мақсадда ташкил этилган мустақил органлар. 3) Тадбиркорлик фаолияти субъектларига нисбатан тек- шириш ва назорат функцияларини амалга оширувчи давлат органларининг ихтисослашув даражасига кўра давлат орган- лари қуйидагича таснифланади: 298 а) тўлиқлигича текшириш ва назорат функцияларини амалга оширишга ихтисослашган тузилмалар; б) текшириш ва назорат функцияларини бошқа функциялар билан қўшиб олиб борувчи тузилмалар (1-схемага қаранг). Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги ПФ–3619-сонли «Тадбиркорлик субъектларини ҳу- қуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида тадбиркорлик субъектларига нисбатан фақат суд тартибида қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари рўйхати келтирилган. Бундай чо- ралар қаторига фаолиятни тугатиш;атроф табиий муҳитга за- рарли таъсир кўрсатаётган объектлар фаолиятини тугатиш ва (ёки) қайта ихтисослаштириш;фаолиятни чеклаш, тўхтатиб ту- риш ва тақиқлаш, бундан фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва саломатлиги учун бошқа реал хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда фаолият- ни ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга чеклаш, тўхтатиб ту- риш ҳоллари мустасно;банклардаги ҳисобварақлар бўйича опе- рацияларни тўхтатиб қўйиш, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;молиявий жазо чораларини қўллаш, бундан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлаш муддатини ўтказиб юборганлик учун пеня ҳисоблаб чиқариш, шунингдек ташкилот ёки фуқаронинг содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбига иқрор бўлганлиги ва молиявий жазо чоралари суммаларини ихтиёрий равишда тўлаганлиги ҳоллари мустасно;ҳуқуқбузарлик предмет- ларини давлат даромадига ўтказиш;тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланиш учун лицензияларнинг (рухсат- номаларнинг) амал қилишини ўн иш кунидан кўп бўлган муддат- га тўхтатиб туриш ёки уларнинг амал қилишини тугатиш ва ли- цензияларни (рухсатномаларни) бекор қилиш ва бошқа ҳуқуқий таъсир чораларини киритиш мумкин. Бундай ҳолатда суд тадбир- корлик субъектларига нисбатан уларнинг фаолиятини чекловчи ваколатли давлат органи бўлиб ҳисобланади. ХПК нинг 155 11 -моддасига мувофиқ ҳуқуқий таъсир чора- ларини қўллаш тўғрисидаги аризалар билан хўжалик судлари- га назорат қилувчи органлар мурожаат қилишга ҳақли. Жумла- дан, қонун ҳужжатларида қайси назорат қилувчи орган, қандай ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисида ва қандай шарт- ларга риоя қилган ҳолда хўжалик судига мурожаат қилии мум- кинлиги аниқ белгиланган. Ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги аризалар билан, хусусан: 299 Фаолиятни тугатиш тўғрисидаги аризалар билан: Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 25 апрелдан «Эр- кин иқтисодий зоналар тўғрисида»ги Қонунда назарда тутилган ҳолатларда – Эркин иқтисодий зона дирекцияси; Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрдаги «Ат- мосфера хавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунда назар- да тутилган ҳолатларда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Ўзбекисон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги; Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрдаги «Ин- вестиция фаолияти тўғрисида»ги ва 1999 йил 15 апрелдаги «Ўрмон тўғрисида»ги қонунларда назарда тутилган ҳолатларда – маҳаллий давлат ҳокимияти органлари; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 17 майдаги 227-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида давлат ёнғин назорати тўғрисида»ги Низомда на- зарда тутилган ҳолатларда – давлат ёнғин назорати органлари; Атроф табиий муҳитга зарарли таъсир чораларини кўрса- таётган объектлар фаолиятиини тугатиш ва (ёки) қайта ихтисос- лаштириш тўғрисидаги аризалар билан Ўзбекистон Республикаси 1992 йил 9 декабрдаги «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунда назарда тутилган ҳолатларда – маҳаллий давлат ҳоки- мияти органлари, табиатни муҳофаза қилиш органлари; Фаолиятни чеклаш, тўхтатиб туриш ва тақиқлаш тўғрисидаги аризалар билан: Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 3 июлдаги «Дав- лат санитария назорати тўғрисида» ги Қонунида назарда ту- тилган ҳолатларда – давлат санитария – эпидемология хизмати органлар и; Ўзбекистон Республикаси 1992 йил 9 декабрдаги «Таби- атни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунда назарда тутилган ҳолатларда – маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, табиатни муҳофаза қилиш органлари; Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрдаги «Ат- мосфера хавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунда назар- да тутилган ҳолатларда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Ўзбекисон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги; Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелдаги «Дори воситалари ва фармавцевтика фаолияти тўғрисида»ги Қонунида 300 назарда тутилган ҳолатларда – Ўзбекистон Республикаси Соғ- лиқни сақлаш вазирлиги; Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрдаги «Ин- вестиция фаолияти тўғрисида»ги ва 1999 йил 15 апрелдаги «Ўрмон тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Ва- зирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 июлдаги 330-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида бозорларида савдо фаолиятини ташкил қилиш қоидалари»да назарда тутилган ҳолатларда –маҳаллий давлат ҳокимияти органлари; Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги «Гид- ротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида» ги Қону нида назарда тутилган ҳолатларда – Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишла- шини назорат қилиш давлат инспекцияси; Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексида на- зарда тутилган ҳолатларда – маҳаллий давлат ҳокимияти орган- лари, Ўзбекистон Республикаси Архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 17 майдаги 227-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида давлат ёнғин назорати тўғрисида»ги Низомда на- зарда тутилган ҳолатларда – давлат ёнғин назорати органлари; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 8 апрелдаги 194-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси хавфли геологик жараёнларни кузатиш Давлат хиз- мати тўғрисида»ги Низомда назарда тутилган ҳолатларда – хавф- ли геологик жараёнларни кузатиш Давлат хизмати; Банк ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги аризалар билан: Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда- ги «Давлат божхона тўғрисида»ги Қонунида назарда тутилган ҳолатларда – давлат божхона хизмати органлари; Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августдаги «Дав- лат солиқ тўғрисида» ги Қонунида назарда тутилган ҳолатларда; Молиявий жазо чораларини қўллаш тўғрисидаги аризалар билан, пул маблағларини сўзсиз тартибда ундириш ҳуқуқига эга бўлмаган назорат қилувчи органлар молиявий жазо чорасини қўллаш тўғрисидаги талаб билан бирга уни ундириш тўғрисидаги талабни ҳам қўйиши мумкин. Хусусан, 301 Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрдаги «Стан- дартлаштириш тўғрисида»ги, 1993 йил 28 декабрдаги «Маҳ- сулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғ риси да»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 августдаги 410-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида стандартлар ва ўлчов воситала- ри устидан давлат назорати тўғрисида»ги Низомда назарда ту- тилган ҳолатларда – «Узстандарт» агентлиги ва унинг ҳудудий органлар и; Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 22 июлдаги «Қим- матли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонунда назарда тутилган ҳолатларда – қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли органи; Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелдаги «Ис- теъмолчиларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилиш тўғрисида»ги, 1996 йил 27 декабрдаги «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги, 1998 йил 25 декабрдаги «Рекла- ма тўғрисида»ги қонунларда назарда тутилган ҳолатларда – ЎзР Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари; Ўзбекистон Республикасинг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Респуб ликасининг 1997 йил 29 августдаги «Давлат солиқ хизма- ти тўғрисида»ги, 1992 йил 9 декабрдаги «Аудиторлик фаолияти тўғрисида» ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президен- тининг 2007 йил 16 мартдаги «Алкаголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-сонли, Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 июн даги «Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривож- лантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 245-сонли қарорларида назарда тутилган ҳолатларда – давлат солиқ хизмати органлари; Ўзбекистон Республикасинг Божхона кодексида назарда ту- тилган ҳолатларда – давлат божхона хизмати органлари; Ўзбекистон Республикасинг 2000 йил 15 декабрдаги «Қу- рилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахслар- нинг жавобгарлиги тўғрисида»ги Қонунда назарда тутилган ҳолатларда – Ўзбекистон Республикасининг Архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари; Ўзбекистон Республикасинг 1998 йил 1 майдаги «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида »ги Қонунда назарда тутилган ҳолатларда – Ўзбекистон Республикасинг Меҳнатни ва аҳолини 302 ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва унинг жойлардаги ор- ганлари; Ўзбекистон Республикасинг 1992 йил 2 июлдаги «Бир- жа ва биржа фаолияти тўғрисида»ги Қонунда назарда тутилган ҳолатларда – биржалар фаолиятини тартибга солувчи ваколатли органлар; Ўзбекистон Республикасинг Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 9 мартдаги 124-сонли қарори билан тасдиқланган «Ёқилғи– энергетика ресурслардан фойдаланиш қоидаларини бузган- лик учун иқтисодий жазоларини қўллаш тўғрисида»ги Низом- да назарда тутилган ҳолатларда – «Ўздавнефтгазинспекция» ва «Ўздавэнергоназорат» давлат органлари; Ўзбекистон Республикасинг Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 14 августдаги «Алоқа соҳасидаги маъёрий ҳужжатлар, дав- лат ва тармоқ стандартлари талабларини, кўрсатилаётган хизмат- лар сифатини бузганлик учун молиявий санкциялар (жарималар) тўғрисида»ги 318-сонли қарорида назарда тутилган ҳолатларда – Ўзбекистон Республикасида почта ва телекоммуникациялар хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти устидан давлат назорати бўйича Давлат солиқ инспекциячи; Тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шу ғул- ланиш учун лицензияларнинг(рухсатномаларнинг) амал қили- шини ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш ёки уларнинг амал қилиши муддатини тугатиш ва лицензияларни (рухсатномаларни) бекор қилиш тўғрисидаги аризалар билан ли- цензияловчи органлар хўжалик судига мурожаат қилишга ҳақли. Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўришда тадбиркорлик субъектларига нисбатан хўжалик ва жиноят судла- ри томонидан ҳуқуқий таъсир чоралари қўллашнинг аниқ масала- лари қуйида батафсил кўриб чиқилади. Таъкидлаш лозимки, ЎзР МЖтКга мувофиқ, тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чоралари қўллашга суд органларидан ташқари давлат санитария назорати органлари (МЖтК 257-моддаси), божхона органлари (МЖтК 262-моддаси), давлат солиқ органлари (МЖтК 264-моддаси), Монополияга қарши кураш органлари (МЖтК 268 1 -моддаси) ва бошқа давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари эга. Хусусан, ЎзР МЖтКнинг 257-моддасига асосан, давлат сани- тария назорати органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва жарима солиш тариқасида маъмурий жазо чораси қўллашга қуйидагилар ҳақлидирлар: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling