Тадбиркорлик со


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet175/220
Sana29.10.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1733192
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   220
Bog'liq
publications 09

Банк қонунчилиги ҳам тадбиркорлик субъектларига нис-
батан уларнинг фаолиятини чеклаш билан боғлиқ бўлган му-
носабатларни тартибга солишда алоҳида аҳамият касб этади.
«Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги 
Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
124
29-моддасига мувофиқ, 
банк мажбурий резерв талабларининг энг кам миқдорини сақлаб 
туриш тўғрисидаги қоидаларни бажармаган тақдирда Марказий 
банк қатъий тартибда бу банкдан етишмаётган маблағ суммаси-
ни, шунингдек қайта молиявий таъминлашнинг икки ставкасидан 
ошмайдиган миқдорда жарима ундириб олади.
Кўрсатилган Қонуннинг 53-моддасида белгиланишича, банк-
лар ва уларнинг филиаллари иқтисодий нормативларни бел-
гиловчи банкларга оид қонун ҳужжатларини бузган тақдирда, 
Марказий банк устав капиталининг энг кам миқдоридан 0,1 фо-
изгача жарима ундириш ёхуд айрим операцияларни ўтказишни 
олти ойгача бўлган муддатга чеклаб қўйиш ҳуқуқига эга. Агар 
йўл қўйилган тартиб бузилишлар ёки банк ўтказаётган операция-
лар омонатчилар ва кредиторларнинг манфаатларига аниқ хавф 
туғдирган бўлса, Марказий банк банкка нисбатан унинг фаоли-
ятини чекловчи бир қатор чораларни қўллашга, хусусан банк-
нинг айрим банк операцияларини амалга оширишини бир йил-
гача бўлган муддатга, филиаллар очишни ҳам шунча муддатга 
тақиқлаб қўйишга, шунингдек банк операцияларини амалга оши-
риш ҳуқуқини берувчи лицензияни қайтариб олишга ҳақлидир ва 
ҳ.к.
Қонуннинг ушбу талабларидан келиб чиқиб, Банк қонун-
чилиги ва банк фаолиятини тартибга солувчи меъёрий ҳуж-
жатларни бузганликлари учун Марказий банк томонидан тижо-
рат банкларига нисбатан қўлланиладиган чора ва санкциялар 
тўғрисида низом
125
(рўйхат рақами 622, 1999 йил 5 февраль) қабул 
қилинган. Мазкур Низомга асосан, ЎзР Марказий банки банк 
операцияларини амалга ошириш тартибини белгиловчи қонун 
ҳужжатлари, норматив ҳужжатлар ва тартибларни бузган банк-
ларга нисбатан жарима санкцияларини қўллаши мумкин.
124
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 
4–5-сон, 63-модда.
125
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 
9–10-сон, 171-модда.


294
Ўз навбатида, банкларга нисбатан жарима санкциялари-
ни қўллаш миқдори ва тартиби, уларни тижорат банкларининг 
қонунга хилоф ҳаракатлари оқибатида ҳуқуқ ва манфаатлари бу-
зилган мижозлар фойдасига тўлаш тартиби ҳисоб рақамлар очиш, 
мижозлар ҳисоб рақамларидан маблағларни ўтказиш ва кўчириш, 
меҳнатга ҳақ тўлаш ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган 
бошқа эҳтиёжлар учун нақд пул бериш бўйича белгиланган талаб-
ларни бузганлик учун тижорат банкларига жазо жарималарини 
қўллаш тартиби тўғрисидаги низом
126
(рўйхат рақами 1044, 2001 
йил 30 июнь) билан тартибга солинган.
«Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги ЎзР Қонунининг
127
55-моддаси қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун 
ҳужжатларини бузган тақдирда қимматли қоғозлар бозори иш-
тирокчиларига нисбатан қўлланиладиган бир қатор иқтисодий 
санкцияларни белгилайди. Мансабдор шахсга нисбатан маъму-
рий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил ичида такро-
ран содир этилган қоидабузарликларни тугатиш тўғрисидаги 
кўрсатмани бажаришдан бўйин товлаганлик учун энг кам иш 
ҳақининг қирқ бараваридан етмиш бараваригача миқдорда 
иқтисодий санкция белгиланган. Таъкидлаш лозимки, ушбу 
Қонуннинг 56-моддаси иқтисодий санкцияларни қўллаш суд то-
монидан, қимматли қоғозлар бозорининг иштирокчилари содир 
этилган ҳуқуқбузарликдаги айбига иқрор бўлган ва санкциялар 
суммасини ихтиёрий равишда тўлаган ҳолларда эса, қимматли 
қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат орга-
ни томонидан амалга оширилишини назарда тутади.
Бунда «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги ҳамда «Ак-
циядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш 
тўғрисида»ги ЎзР қонунлари ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатлар талабларини бузганлик учун ишларни кўриб чиқиш 
ва санкциялар қўллашнинг аниқ тартиби Қимматли қоғозлар бо-
зори тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг бу-
зилишига доир ишларни кўриб чиқиш ва жазо қўллаш тартиби 
тўғрисида низом
128
(рўйхат рақами 1131, 2002 йил 23 апрель) би-
лан тартибга солинган.
126
ЎзР вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг Ахборотномаси, 
2001 й., 12-сон.
127
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 
2008 й, 7-сон, 354-модда.
128
ЎзР вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг Ахборотномаси, 
2002 й., 8-сон.


295
Ушбу Низомнинг 1-бандида таъкидланишича, қимматли 
қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги 
учун қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларига «Қимматли 
қоғозлар бозори тўғрисида»ги ЎзР Қонунининг 55-моддаси, 
шунингдек «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги ЎзР 
Қонунининг 51-моддаси, ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 
30 мартдаги 126-сонли қарори
129
билан тасдиқланган ЎзР Давлат 
мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолия-
тини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази тўғрисидаги 
низомда назарда тутилган иқтисодий санкциялар қўлланилади. 
Қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатларини 
бузган қимматли қоғозлар бозорларининг мансабдор шахсларига 
нисбатан ЎзР МЖтКнинг 174
1
-моддасида кўрсатилган маъмурий 
жавобгарлик чоралари қўлланилади.
Тадбиркорлик субъектларига нисбатан уларнинг фаолиятини 
чекловчи чораларни қўллаш масалалари монополияга қарши 

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   220




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling