Тадбиркорлик со


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet172/220
Sana29.10.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1733192
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   220
Bog'liq
publications 09

2 - б о б .
ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ 
СУБЪЕКТЛАРИГА НИСБАТАН ҲУҚУҚИЙ ТАЪСИР 
ЧОРАЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ ТАРТИБ ҚОИДАЛАРИНИНГ 
НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ БАЗАСИ
Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик фаолияти субъ-
ектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чоралари қўллашнинг асосий 
қоидалари ҳамда уларни қўллаш тартибини ифодаловчи зарур 
норматив-ҳуқуқий база яратилган. Тадбиркорлик фаолияти субъ-
ектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чоралари қўллаш тартиби-
ни ислоҳ этилишига замин яратган энг асосий норматив-ҳуқуқий 
ҳужжат бўлиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 
йил 14 июндаги ПФ–3619-сонли «Тадбиркорлик субъектларини 
ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида»ги Фармони
113
бўлиб, у назорат орган-
ларининг тадбиркорлик субъектлари фаолиятига аралашувини 
камайтириш, тадбиркорлик фаолияти асоссиз чекланишига йўл 
қўймаслик, шунингдек тадбиркорларни ҳуқуқий ҳимоя қилишни 
кучайтириш мақсадида қабул қилинган.
Тадбиркорлик фаолияти субъектларига нисбатан уларнинг 
фаолиятини чекловчи ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш масала-
лари миллий қонунчиликнинг деярли барча соҳаларини тартибга 
солиш предмети бўлиб ҳисобланади.
Фармонда давлат солиқ хизмати органлари ҳамда молия-
хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш қилиш) бўйича солиқ 
ва валютага оид жиноятларга қарши кураш органларининг вако-
латлари тартибга солинган ва ажратилган. Фармоннинг 2-бандига 
мувофиқ, тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фао-
лиятини текшириш (тафтиш қилиш) белгиланган тартибда фақат 
113
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 
5–6-сон, 140-модда.
10 – 1773


290
давлат солиқ хизмати органлари, улар томонидан текшириш да-
вомида солиқ ва валютага оид жиноят аломатлари аниқланган 
тақдирда эса, – Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси 
ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга ҳамда жиноий 
даромадларни легаллаштиришга қарши кураш департаменти то-
монидан амалга оширилади.
«Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизи-
ми такомиллаштирилганлиги ҳамда уларнинг молиявий жавоб-
гарлиги эркинлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон 
Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва 
қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси 
Қонуни
114
билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жа-
вобгарлик тўғрисидаги кодекси
115
, Ўзбекистон Республикаси 
Божхона кодекси
116
, Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик ко-
декси
117
, «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги
118
, «Ауди-
торлик фаолияти тўғрисида»ги
119
, «Табиатни муҳофаза қилиш 
тўғрисида»ги
120
, «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаш-
тириш тўғрисида»ги
121
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари 
ва бошқа бир қатор қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар 
киритилди.
Бундан ташқари, тадбиркорлик фаолияти субъектларига нис-
батан алоҳида ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тартиби тегиш-
ли соҳавий қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади: солиқ, 
банк, божхона қонунчилиги, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги 
қонунчилик, шаҳарсозлик қонунчилиги ва ҳ.к.

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   220




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling