Тадбиркорлик со


-§. Тадбиркорлик фаолияти субъектларига нисбатан


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet168/220
Sana29.10.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1733192
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   220
Bog'liq
publications 09

1-§. Тадбиркорлик фаолияти субъектларига нисбатан 
ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тушунчаси
Бозор муносабатларининг ривожланиши билан ижобий ўзга-
ришлар кўзга ташланаётган бир пайтда қонун ҳужжат ларининг 
бузилиши, ижтимоий муносабатлар иштирокчиларининг қонуний 
ҳуқуқ ва манфаатларининг бузилиши билан боғлиқ кўплаб салбий 
ҳолатларнинг мавжудлиги сабабли юридик жавобгарлик инсти-
тутининг роли сезиларли даражада ортади. Айниқса, бу кўпроқ 
иқтисодий соҳага хос бўлиб, тадбиркорлик субъектларининг фао-
лият кўрсатиши кўплаб мураккаб омилларга боғлиқ: даромадли-
лик, юқори иқтисодий таваккалчилик, рақобат, бозор коньюкту-
раси, иқтисодиётда давлат сиёсати ва ҳ.к.
Давлат томонидан тартибга солиш ҳар доим давлат мажбур-
лов кучига асосланади. Ушбу тушунча кўплаб изланишларнинг 
объекти бўлиб, уларнинг аксарияти таъкидлашича, давлат маж-
бурлови давлатнинг иродасини ифода этиб, юридик жавобгарлик-
ка билвосита боғлиқ. Исбот талаб қилмайдиган ушбу фикрни ино-
батга олиб, юридик жавобгарлик тушунчасининг ўзига эътибор 
қаратиш лозим, чунки тадбиркорлик фаолиятини давлат томони-
дан тартибга солишда унинг функцияларини аниқлаб олиш учун 
зарур. Бозорнинг ҳолати ва ривожланишини давлат томонидан 


285
назорат қилиш алоҳида тадбиркорларнинг хўжалик фаолиятига 
таъсир этиш ва унга оммавий аралашишнинг асослари ва чегара-
ларини белгилаб олишни назарда тутади.
Тадбиркорлик фаолияти соҳасида юридик жавобгарликнинг 
асоси бўлиб ҳуқуқбузарлик, яъни контрагент олдидаги мажбури-
ятларни бажармаганлик (лозим даражада бажармаганлик) учун 
жавобгарлик –шартнома бўйича жавобгарлик (товар, ишлар, хиз-
матлар, юк ташиш, мажбуриятларни бажариш муддатларининг 
бузилиши ва ҳ.к.лар бўйича хўжалик мажбуриятларининг бажа-
рилмаганлиги) ёки тадбиркорлик фаолиятини юритиш тартибини 
бузиш – шартномадан ташқари жавобгарлик хизмат қилади (мо-
лиявий жарималарни қўллаш, тадбиркорлик фаолияти субъекти 
фаолиятини тўхтатиб қўйиш ёки тугатиш).
В.К.Мамутовнинг таъкидлашича, тадбиркорлик фаолияти 
субъектининг жавобгарлиги моддий (мулкий) жавобгарлик ту-
шунчаси билан чегараланиб қолмасдан, балки янада бойроқ ва 
кенгроқ тушунчани англатади, чунки ҳуқуқбузарнинг мулкидан 
қисман маҳрум этиш (неустойка, жарима, пеня ундириш, зарарни 
қоплаш) билан бир қаторда, тадбиркорнинг субъект сифатидаги 
ҳуқуқларини чеклайди: (лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб 
туриш ёки бекор қилиш, банк ҳисобварақлари бўйича операция-
ларни тўхтатиб туриш, қимматли қоғозлар чиқаришни тақиқлаш 
ва ҳ.к.)
110
.
Бироқ ҳуқуқбузарликнинг салбий оқибатлари моддий кўри-
нишдаги жавобгарликни келтириб чиқаради (масалан, муайян 
фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқининг чекланиши шубҳасиз 
даромадаларнинг қисқаришига олиб келади). Ҳудди шу фикрни 
В.С.Щербина ҳам қўллаб-қувватлайди. Унинг таъкидлашича, 
хўжалик юритувчи субъектлар жавобгарлик юзага келганда мод-
дий кўринишдаги йўқотишлар каби салбий оқибатларни бошдан 
кечирадилар
111
.
Жавобгарлик субъектлари сифатида тадбиркорлик фаолияти 
субъектлари ҳамда бошқа иштирокчилар – давлат бошқаруви ор-
ганлари (вазирликлар, идоралар, тадбиркорлик фаолиятини юри-
тиш қоидаларига амал қилиниши устидан назорат олиб борувчи 
бошқа органлар) қатнашадилар.
110
 Кожевников С.Н. Государственное принуждение: особенности и содер-
жание // Сов. гос. и право. 1978. 5-сон.; Каплунов А.И. Об основных чертах и 
понятии государственного принуждения // Государство и право. 2004. 12-сон 
ва бошқалар
111
Хозяйственное право / Мамутов В.К. таҳрири остида Киев. 2002. С.879.


286
Сўнгги йилларда қабул қилинган қонунлар ва бошқа нор-
матив-ҳуқуқий ҳужжатлар бозор иқтисодиётини шакллантиришда 
давлатнинг ролини сезиларли даражада кучайтирмоқда.
Тадбиркорлик институти мамлакатимизда мустақилликнинг 
қўлга киритилиши билан пайдо бўлди. Тадбиркорлик фаолия-
тининг асослари бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда 
мустаҳкамланган. Тадбиркорликка қонун йўли билан Ўзбекистон 
Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти эркинлиги-

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   220




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling