Тадбиркорлик со
-§. Давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан
Download 1.57 Mb. Pdf ko'rish
|
publications 09
3-§. Давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан
бошлаб молия-хўжалик фаолиятини юритмаётган корхоналарни тугатишнинг ўзига хос хусусиятлари Давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб молия- хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхоналарни туга- тиш тўғрисида қарор қабул қилишда ҳудудий махсус комиссия қуйидаги ҳаракатларни амалга оширадилар: – корхонанинг тугатилиши тўғрисида матбуотда эълон бера- дилар; – банк муассасаларидаги фойдаланиш ҳуқуқини бермайдиган махсус ҳисобварағи ҳамда кутилмаган ҳолатлар ҳисобварағини ёпадилар; – муҳрлар ва штампларни йўқотиш учун ички ишлар органла- рига топширадилар; – рўйхатдан ўтказувчи органга корхонани давлат реестридан чиқариш тўғрисида ариза билан мурожаат қиладилар. Матбуотда корхонанинг тугатилиши тўғрисида эълон чиққандан сўнг камида бир ойдан кейин қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилганда корхона рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан давлат реестридан чиқарилиши мумкин: – корхонани унинг тугатилиши муносабати билан юридик шахслар давлат реестридан чиқариш тўғрисидаги ариза; – хўжалик судининг корхонани тугатиш тўғрисидаги қарори; – давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳ- номанинг; – банк муассасасининг фойдаланиш ҳуқуқини бермайдиган махсус ҳисобварағи ҳамда кутилмаган ҳолатлар ҳисобварағи ёпилганлигини тасдиқловчи ҳужжати; – тегишли ички ишлар органининг корхона муҳрлари ва штамплари йўқ қилиш учун топширилганлигини тасдиқловчи ҳужжати; – солиқ органининг корхона давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаган- лиги тўғрисидаги маълумотномаси; 394 – оммавий ахборот воситаларида корхонанинг тугатилиши тўғрисида эълон чиқарилганлигини тасдиқловчи ҳужжат; – солиқ органи томонидан тасдиқланган тугатиш баланси; – ҳужжатлар Давлат архивига топширилганлигини тасдиқ- ловчи маълумотнома. (Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қо нун- чиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғар- маларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисидаги Низом IV-бўлими) Download 1.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling