Тадбиркорлик со


Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/220
Sana29.10.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1733192
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   220
Bog'liq
publications 09

2.3. Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни 
олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибда-
ги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиб-
қоидалари
Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб ке-
лувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлик би-
лан шуғулланувчи шахслар учун рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга 
қўйишнинг рухсат бериш ва хабардор қилиш тартибидан фарқ 
4
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 15–16-сон, 
130-модда


32
қилувчи алоҳида тартиби назарда тутилган. 2004 йил 1 сентябр-
дан бошлаб тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни 
олиб келувчи жисмоний шахслар («четдан товар олиб келувчи-
лар»)ни юридик шахс бўлмасдан якка тартибдаги тадбиркорлар 
сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш жисмоний шахснинг яшаш 
жойидаги туманлар (шаҳарлар) Давлат солиқ инспекцияларида 
(ҳозир бўлиш тартибида) амалга ошириладиган тартиб белгилан-
ди
5
. Юридик шахс бўлмасдан, импорт товарларни олиб келув-
чи якка тартибдаги тадбиркорлар ўз фаолиятини амалга ошириш 
учун:
ЎзР Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо ва-
зирлигида ва божхона органларида ташқи иқтисодий алоқалар 
қатнашчилари сифатида рўйхатдан ўтишлари;
тижорат банкида ҳисоб рақамлари очиши;
экспорт-импорт операцияларини ва чакана савдони амалга 
ошириш ҳуқуқига рухсатномани белгиланган тартибда расмий-
лаштириши;
давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги солиқ органларидан 
импорт операциялар субъектининг ҳисобга олиш картасини оли-
ши шарт.
2.4. Банклар, кредит ташкилотлари ва оммавий ахборот 
воситаларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг махсус 
тартиб-қоидалари
Таъкидлаш лозимки, банклар, кредит уюшмалари ва оммавий 
ахборот воситалари фаолиятининг ўзига хослиги муносабати би-
лан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида улар учун бошқа 
тадбиркорлик субъектларидан фарқли ўлароқ давлат рўйхатидан 
ўтказишнинг бошқа (махсус) тартиблари кўзда тутилган.
Кейинги ўринларда фақатгина хабардор қилиш ҳамда рухсат 
берши тартиби, шунингдек тижорат фаолияти учун мўлжалланган 
товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибда-
ги тадбиркорлик билан шуғулланувчи шахслар учун рўйхатдан 
ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тартиби кўриб чиқилиши муносабати 
билан банклар, кредит уюшмалари ва оммавий ахборот воситала-
рини давлат рўйхатидан ўтказишнинг асосий ўзига хос хусусият-
ларини кўрсатиб ўтиш лозим.
«Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Респуб-
5
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20–21-сон, 
174-модда


33
ликаси Қонунининг 1-моддасига мувофиқ
6
банк — тижорат таш-
килоти бўлиб, банк фаолияти деб ҳисобланадиган қуйидаги фао-
лият турлари мажмуини амалга оширадиган юридик шахсдир:
▪ юридик ва жисмоний шахслардан омонатлар қабул қилиш 
ҳамда қабул қилинган маблағлардан таваккал қилиб кредит бе-
риш ёки инвестициялаш учун фойдаланиш;
▪ тўловларни амалга ошириш.
Банклар, қоида тариқасида, мулкчиликнинг ҳар қандай шакли 
асосида акциядорлик жамияти тарзида ташкил этилади. Юридик 
ва жисмоний шахслар, шу жумладан чет эллик юридик ва жисмо-
ний шахслар банк муассислари бўлиши мумкин, башарти, қонун 
ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, давлат 
ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари ва жамоат фондла-
ри бундан мустасно. Банклар Марказий банкда рўйхатга олинган 
пайтдан бошлаб юридик шахс мақомига эга бўладилар. Рўйхатга 
олиш тартиби ва шартлари Марказий банк томонидан белгилана-
ди. Рўйхатга олиш билан бир вақтда банкларга банк операцияла-
рини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия топширилади. 
Банкларни рўйхатга олиш ва уларга лицензия бериш ҳақ эвазига 
амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банклар-
ни рўйхатдан ўтказиш ва банк операцияларини амалга ошириш 
ҳуқуқи учун лицензия бериш тартиби Банкларни рўйхатга олиш 
ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Низом 
(рўйхат рақами 2014, 2009 йил 8 октябрь) билан белгиланган
7
.
«Кредит уюшмалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республика-
си Қонунининг
8
3-моддасида кредит уюшмаси кредитлар бериш 
ҳамда бошқа молиявий хизматлар кўрсатиш мақсадида юридик 
ва жисмоний шахслар томонидан ихтиёрий тенг ҳуқуқли аъзолик 
асосида тузиладиган кредит ташкилотидир деб кўрсатилган. Кре-
дит уюшмалари давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан 
юридик шахс ҳуқуқини оладилар. Кредит уюшмасининг фаолия-
ти лицензия асосида амалга оширилади.
Кредит уюшмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга 
6
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 12 август-
даги 387-сонли «Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келув-
чи жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказишни тартибга солиш чора-тадбирлари 
тўғрисида»ги қарори
7
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 41-сон,
447-модда.
8
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси, 1996 й., 5–6-
сон, 54-модда.
2 – 1773


34
лицензия бериш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томо-
нидан амалга оширилади.
Кредит уюшмаси давлат рўйхатидан ўтказилиши ва унга ли-
цензия берилиши учун Ўзбекистон Республикаси Марказий бан-
кига ёки унинг ҳудудий бошқармасига қуйидагилар тақдим эти-
лади:
жойлашган ери (почта манзили) кўрсатилган ҳолдаги рўйхатга 
олиш тўғрисидаги ариза;
муассислар умумий йиғилишининг кредит уюшмасини тузиш 
тўғрисидаги баённомаси;
кредит уюшмасининг устави (бундан буён матнда устав деб 
юритилади);
кредит уюшмаси фаолиятининг бизнес-режаси;
юридик шахслар — муассисларнинг молиявий аҳволини 
тасдиқловчи ҳужжатлар;
кредит уюшмасининг устав фонди (бундан буён матнда устав 
фонди деб юритилади) шаклланганлигини тасдиқловчи банк 
ҳужжати;
давлат рўйхатидан ўтказганлик учун давлат божи тўлан-
ганлиги тўғрисидаги банк тўлов ҳужжати.
Ҳужжатлар тақдим этилган кундан эътиборан ўттиз кален-
дарь кун ичида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки кредит 
уюшмасини давлат рўйхатидан ўтказади ва бир вақтнинг ўзида 
унга лицензия беради.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 
3 ноябрдаги 533-сонли қарори билан тасдиқланган давлат божи 
ставкаларига мувофиқ, кредит уюшмасини давлат рўйхатидан 
ўтказганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг уч баравари 
миқдорида давлат божи ундирилади. Кредит уюшмасига лицен-
зия берганлик учун давлат божи ундирилмайди.
Кредит уюшмаларини рўйхатдан ўтказиш тартиби Кре-
дит уюшмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга лицен-
зия бериш тартиби тўғрисидаги Низом
9
(рўйхат рақами 2084, 
01.03.2010 й.) билан белгиланган.
«Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Ре-
спубликаси Қонунининг
10
4-моддасига кўра оммавий ахборот-
ни даврий тарқатишнинг доимий номга эга бўлган ҳамда бос-
9
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 41-сон, 447-
модда.
10
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 3-сон, 20-
модда.


35
ма тарзда (газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар 
ва бошқалар) ва (ёки) электрон тарзда (теле-, радио-, видео, ки-
нохроникал дастурлар, умумфойдаланишдаги телекоммуника-
ция тармоқларидаги веб сайтлар) олти ойда камида бир марта 
нашр этиладиган ёки эфирга бериладиган (бундан буён матнда 
чиқариладиган деб юритилади) шакли ҳамда оммавий ахборотни 
даврий тарқатишнинг бошқа шакллари оммавий ахборот воси-
тасидир.
Оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон матбуот ва ахбо-
рот агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси матбуот ва ахбо-
рот агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар матбуот ва ахборот 
бошқармалари томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади.
Рўйхатдан ўтказувчи орган ариза билан бирга барча зарур 
ҳужжатлар олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ортиқ бўлмаган 
муддатда давлат рўйхатидан ўтказиш ёки давлат рўйхатидан 
ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Оммавий ахборот воситаси унинг давлат рўйхатидан 
ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома берилгандан кейин давлат 
рўйхатидан ўтказилган ҳисобланади.
Оммавий ахборот воситалари давлат рўйхатидан ўтказил-
ганлиги учун давлат божи қуйидаги ставкаларда ундирилади:

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   220




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling