Тадбиркорлик со


Юридик шахснинг жавобгарлиги


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/220
Sana29.10.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1733192
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   220
Bog'liq
publications 09

1.6. Юридик шахснинг жавобгарлиги
Юридик шахс ўз мажбуриятлари бўйича ўзига қарашли бутун 
мол-мулк билан жавоб беради.
1.7. Тижорат ташкилоти
Тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахс хўжалик ширка-
ти ва жамияти, ишлаб чиқариш кооперативи, унитар корхона ва 
қонунларда назарда тутилган бошқача шаклда(хусусий корхона, 
жамоа корхоналари) тузилиши мумкин.
Улушларга (қўшилган ҳиссаларга) ёки муассисларнинг (иш-
тирокчиларнинг) акцияларига бўлинган устав фонди (устав капи-


49
тали)га эга бўлган тижоратчи ташкилотлар хўжалик ширкатлари 
ва жамиятлари ҳисобланади. Муассислар (иштирокчилар) қўшган 
ҳиссалар ёки улар сотиб олган акциялар ҳисобига вужудга келти-
рилган, шунингдек хўжалик ширкати ёки жамияти ўз фаолияти 
жараёнида ишлаб чиқарган ва сотиб олган мол-мулк мулк ҳуқуқи 
асосида унга тегишлидир.
Хўжалик ширкатлари – бу шахслар ва улардан ҳар бири-
нинг бевосита ҳаракатлари (то жавобгарликкача) фойда олиш 
мақсадида бирлашиш бўлса, хўжалик жамиятлари эса фақат улар-
нинг иштирокчилари капиталларининг бирлашуви бўлиб, улардан 
ҳар бирининг жамият фаолиятида бевосита иштирокисиз амалга 
ошади
17
.
Хўжалик жамиятлари иштирокчиларнинг тадбиркорлик тавак-
калчилигини чеклашга имкон беради, уларнинг жозибадорлиги 
кўп жиҳатдан айнан шу билан изоҳланади. Шунинг учун юридик 
шахснинг алоҳида шакли бўлган хўжалик жамиятларини кўриб 
чиқамиз.
Хўжалик жамиятлари масъулияти чекланган ёки қўшимча 
масъулиятли жамият, акциядорлик жамияти шаклида тузилиши 
мумкин.
1.7.1. Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли 
жамиятлар
Ҳозирги кунда масъулияти чекланган жамият (бундан буён 
матнда МЧЖ) Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолиятини олиб бо-
раётган юридик шахсларнинг энг кенг тарқалган ва замонавий 
ташкилий-ҳуқуқий шакли бўлиб ҳисобланади.
Фуқаролик кодекси (62-модда) ҳамда «Масъулияти чекланган 
ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон 
Республикаси Қонуни (3-модда)га мувофиқ, бир ёки бир неча 
шахс томонидан таъсис этилган, устав фонди (устав капитали) 
таъсис ҳужжатлари билан белгиланган миқдорларда улушларга 
бўлинган хўжалик жамияти масъулияти чекланган жамият деб 
ҳисобланади. Масъулияти чекланган жамиятнинг иштирокчилари 
унинг мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлмайдилар ва жамият 
фаолияти билан боғлиқ зарарлар учун ўзлари қўшган ҳиссалар 
қиймати доирасида жавобгар бўладилар.
17
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига шарҳ 1-ж. (биринчи қисм) 
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги. – Т.: «Vektor-Press», 2010. – 169б.


50
Масъулияти чекланган жамиятнинг ўз ҳиссасини тўла 
қўшмаган иштирокчилари жамият мажбуриятлари бўйича ҳар бир 
иштирокчи ҳиссасининг тўланмаган қисмининг қиймати доираси-
да солидар жавобгар бўладилар.
Ўз навбатида бир ёки бир неча шахс томонидан таъсис этил-
ган, устав фонди (устав капитали) таъсис ҳужжатлари билан бел-
гиланган миқдорлардаги улушларга бўлинган хўжалик жамияти 
қўшимча масъулиятли жамият (ҚМЖ) деб ҳисобланади. Бундай 
жамиятнинг иштирокчилари жамият мажбуриятлари бўйича 
ўзига тегишли мол-мулклари билан ҳамма учун бир хил бўлган 
ва қўшган ҳиссалари қийматига нисбатан жамиятнинг таъсис 
ҳужжатларида белгиланадиган каррали миқдорда солидар тарз-
да субсидиар жавобгар бўладилар. Қўшимча масъулиятли жамият 
иштирокчилари жавобгарлигининг энг юқори миқдори қўшимча 
масъулиятли жамиятнинг уставида назарда тутилади.
Масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли жамият 
(Жамият) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқа юри-
дик шахсларнинг муассиси бўлишга ёки уларнинг устав фондида 
(устав капиталида) бошқача тарзда иштирок этишга, ваколатхона-
лар ва филиаллар тузишга ҳақлидир.
Жамият, агар унинг таъсис ҳужжатларида бошқача қоида бел-
гиланган бўлмаса, номуайян муддатга тузилади.
Жамият тўлиқ фирма номи давлат тилида ифодаланган ва 
жамиятнинг жойлашган манзили кўрсатилган думалоқ муҳрга 
эга бўлиши керак. Жамиятнинг муҳрида унинг фирма номи жа-
миятнинг ихтиёрига биноан бошқа тилларда ҳам ифодаланиши 
мумки н.
Жамият қонун ҳужжатларида тақиқланмаган ҳар қандай фао-
лият турларини амалга ошириши мумкин.
Жамият ўз мажбуриятлари юзасидан ўзига қарашли барча 
мол-мулк билан жавобгар бўлади.
Жамият ўз иштирокчиларининг мажбуриятлари юзасидан жа-
воб бермайди.
Жамиятнинг банкротлиги иштирокчи сифатидаги шахснинг 
айби туфайли вужудга келган бўлса, жамиятнинг мол-мулки етар-
ли бўлмаган тақдирда бундай шахс зиммасига унинг мажбурият-
лари бўйича субсидиар жавобгарлик юклатилиши мумкин.
Жамият иштирокчиларининг сони эллик кишидан ошмасли-
ги лозим.
Агар жамият иштирокчиларининг сони эллик кишидан ошиб 
кетса, жамият бир йил ичида очиқ акциядорлик жамияти ёки 


51
ишлаб чиқариш кооперативи этиб қайта тузилиши керак. Агар 
кўрсатилган муддат давомида жамият қайта тузилмаса ва жамият 
иштирокчиларининг сони белгиланган меъёрга қадар камаймаса, 
у юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органнинг та-
лабига биноан суд тартибида тугатилиши керак.
Давлат ва унинг органлари жамиятнинг мажбуриятлари юза-
сидан жавобгар бўлмайди, худди шунингдек жамият ҳам дав-
лат ва унинг органлари мажбуриятлари юзасидан жавобгар 
бўлмайди.
Масъулияти чекланган жамиятнинг тўлиқ фирма номи жа-
миятнинг тўлиқ номини ва «масъулияти чекланган жамият» 
сўзларини ўз ичига олиши, қўшимча масъулиятли жамиятнинг 
тўлиқ фирма номи эса жамиятнинг тўлиқ номини ва «қўшимча 
масъулиятли жамият» деган сўзларни ўз ичига олиши керак.
МЧЖ ва ҚМЖ ўзаро кўп жиҳатдан бир-бирига боғлиқ. Улар-
нинг асосий фарқи жавобгарликнинг ҳуқуқий тартибга солини-
шидан иборат.
Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамият-
ларнинг тузилиши, фаолияти, қайта ташкил этилиши ва тугати-
лиши соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи махсус қонун 
бўлиб «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жа-
миятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
18
ҳисобланади.

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   220




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling