Тадбиркорлик со
Download 1.57 Mb. Pdf ko'rish
|
publications 09
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.1. Юридик шахс тушунчаси
3 - б о б .
ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ 1- § . Юридик шахслар Ўз мулкида, хўжалик юритишида ёки оператив бошқарувида алоҳида мол-мулкка эга бўлган ҳамда ўз мажбуриятлари юзаси- дан ушбу мол-мулк билан жавоб берадиган, ўз номидан мулкий ёки шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўла оладиган ва уларни амалга ошира оладиган, мажбуриятларни бажара оладиган, суд- 15 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 24-сон, 272- модда. 46 да даъвогар ва жавобгар бўла оладиган ташкилот юридик шахс ҳисобланади. Юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган пайт- дан бошлаб ташкил этилган ҳисобланади. Аввал таъкидлаб ўтилганидек, тадбиркорлик субъектлари – бу белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркор- лик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахс- лардир. Шу муносабат билан, мазкур бўлимда тадбиркорлик фао- лияти субъекти сифатида юридик шахс тушунчасига алоҳида тўхталишни лозим деб топдик. Замонавий жамият ҳаётини кишиларнинг муайян гуруҳларга, турли хил уюшмаларга, у ёки бу мақсадларга эришиш учун ўзларининг саъй-ҳаракатлари ва маблағларини бирлаштирмасдан туриб тасаввур қилиб бўлмайди. Кишиларнинг фуқаролик му- носабатидаги бу каби жамоавий иштирок этишининг энг асосий ҳуқуқий шакли айнан юридик шахс тузилмаси ҳисобланади. 1.1. Юридик шахс тушунчаси Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 39- моддасига асосан ўз мулкида, хўжалик юритишида ёки оператив бошқарувида алоҳида мол-мулкка эга бўлган ҳамда ўз мажбури- ятлари юзасидан ушбу мол-мулк билан жавоб берадиган, ўз но- мидан мулкий ёки шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўла олади- ган ва уларни амалга ошира оладиган, мажбуриятларни бажара оладиган, судда даъвогар ва жавобгар бўла оладиган ташкилот юридик шахс ҳисобланади. Юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб ташкил этилган ҳисобланади. Юри- дик шахслар мустақил баланс ёки сметага эга бўлишлари керак. Download 1.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling