Тадбиркорлик субъектлар фаолияти устидан давлат назорати


Солиқ текширувини ўтказишнинг бошланиши


Download 107.26 Kb.
bet15/22
Sana14.02.2023
Hajmi107.26 Kb.
#1196212
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   22
Bog'liq
dokument microsoft word 4

Солиқ текширувини ўтказишнинг бошланиши


Давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахси солиқ текширувини ўтказишни бошлашдан олдин, нақд пул тушумларига тааллуқли масалалар юзасидан қисқа муддатли текширув ўтказилаётганда эса солиқ текшируви тугаллангунига қадар:

    • тадбиркорлик субъектини солиқ текширувининг мақсади билан таништириши;

    • ўз хизмат гувоҳномасини, шунингдек текширишларни ўтказишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги махсус гувоҳномасини кўрсатиши;

    • қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текширишларни қайд этиш дафтарини тўлдириши;

    • солиқ тўловчига тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишларни амалга оширишнинг мувофиқлаштириш режасидан кўчирма нусхасини ёки назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи махсус ваколатли органнинг режадан ташқари солиқ текшируви ёки муқобил текширув ўтказиш тўғрисидаги қарори кўчирма нусхасини, шунингдек давлат солиқ хизмати органининг тегишли солиқ текшируви тайинланганлиги тўғрисидаги буйруғининг ҳамда солиқ текширувини ўтказиш дастурининг кўчирма нусхаларини топшириб, тилхат олиши шарт.

Юқорида кўрсатилган ҳужжатлар тадбиркорлик субъектига топширилган пайт солиқ текширувини ўтказиш бошланган пайт деб ҳисобланади. Тадбиркорлик субъектининг мазкур ҳужжатларни олишдан бош тортганлиги солиқ текширувини бекор қилиш учун асос бўлмайди. Тадбиркорлик субъекти мазкур ҳужжатларни олишдан бош тортган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи мансабдор шахси томонидан унинг ўзи ва тадбиркорлик субъекти имзолайдиган далолатнома тузилади. Тадбиркорлик субъекти ушбу далолатномани имзолашдан бош тортган тақдирда, бу ҳақда
далолатномага тегишли ёзув киритилади. Бундай ҳолда далолатнома имзоланган пайт солиқ текширувини ўтказишнинг бошланиши ҳисобланади.
Давлат солиқ хизмати органи мансабдор шахсларининг ўз хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарликка тортилганлик солиқ текширувини бекор қилиш учун асос бўлмайди.

Download 107.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling