Тадбиркорлик субъектининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш
Тадбиркорлик субъектининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш фақат суд қарори асосида амалга оширилади, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш аниқланган ҳоллар бундан мустасно.
Солиқ текширувини ўтказишга тадбиркорлик субъекти томонидан тўсқинлик қилинган ёки тадбиркорлик субъекти даромадлар олиш учун фойдаланаётган ёхуд солиқ солиш объектини сақлаш билан боғлиқ ҳудудларни, биноларни, шу жумладан жойларни кўздан кечириш учун давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахсларини киритиш рад этилган, тадбиркорлик субъекти қайд этилган манзилда бўлмаган, шунингдек тадбиркорлик субъекти томонидан солиқ ҳисоботи ва (ёки) молиявий ҳисобот тақдим этилмаган ҳолларда давлат солиқ хизмати органи тадбиркорлик субъектининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилишга ҳақли.
Солиқ текширувини ўтказиш доирасида ҳаракатлар амалга оширилганда тузиладиган баённомага қўйиладиган талаблар
Солиқ текшируви доирасида ҳаракатлар амалга оширилганда
тузиладиган баённомада қуйидагилар кўрсатилади:
текширилаётган шахснинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми);
текширувни ўтказиш асослари, тури ва даври;
муайян ҳаракат бажарилган сана ва жой;
ҳаракат бошланган ва тугалланган вақт;
баённомани тузган шахснинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми;
ҳаракатларни амалга оширишда иштирок этган ва (ёки) ҳозир бўлган ҳар бир шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, зарур ҳолларда эса унинг манзили;
ҳаракатнинг мазмун-моҳияти, уни ўтказиш изчиллиги;
солиқ текшируви пайтида аниқланган фактлар ва ҳолатлар. Ҳаракатларнинг амалга оширилишида иштирок этган ва (ёки)
ҳозир бўлган барча шахслар баённомани ўқиб чиқадилар. Мазкур шахслар ўз фикр-мулоҳазаларини баён этишга ҳақли ва бу фикр- мулоҳазалар баённомага киритилиши ёки солиқ текшируви материалларига қўшиб қўйилиши лозим. Баённома давлат солиқ хизмати органининг баённомани тузган мансабдор шахси, шунингдек ҳаракатларни амалга оширишда иштирок этган ва (ёки) ҳозир бўлган шахслар томонидан имзоланади. Баённомага фотосуратлар ва негативлар, киноленталар, видеоёзувлар ҳамда ҳаракатлар амалга оширилганда бажарилган бошқа материаллар илова қилиниши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |