Тадбиркорлик субъектлар фаолияти устидан давлат назорати


Давлат солиқ хизмати органининг солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш натижалари бўйича қарори


Download 107.26 Kb.
bet20/22
Sana14.02.2023
Hajmi107.26 Kb.
#1196212
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
dokument microsoft word 4

Давлат солиқ хизмати органининг солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш натижалари бўйича қарори


Давлат солиқ хизмати органининг раҳбари ёки раҳбар ўринбосари солиқ текшируви материаллари кўриб чиқилганидан кейин беш иш кунидан кечиктирмасдан қуйидагиларни назарда тутувчи қарор қабул қилади:
солиқлар, бошқа мажбурий тўловларни ва пеняни ҳисоблашни ёки буни рад этишни;
тадбиркорлик субъектини солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлиги учун жавобгарликка тортишни ёки буни рад этишни.
Давлат солиқ хизмати органининг солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш натижалари бўйича қарорида қуйидагилар кўрсатилади:

  1. ҳисобланган солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар, пеня, шунингдек қўлланилган жарима суммаси;

  2. ўтказилган текширувда аниқланган тадбиркорлик субъекти томонидан солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги ҳолатлари, мазкур ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар ва бошқа маълумотлар;

  3. тадбиркорлик субъектини солиққа оид муайян ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликка тортиш тўғрисидаги, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг муайян ҳуқуқбузарликни ва қўлланиладиган жавобгарлик чораларини назарда тутувчи моддалари кўрсатилган қарор;

  4. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 104-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ солиққа оид ҳуқуқбузарликни бартараф этиш ҳамда ҳисобланган солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар ва пеняни тўлаш муддати;


  1. тадбиркорлик субъекти белгиланган муддатларда солиққа оид ҳуқуқбузарликни бартараф этган ҳамда ҳисобланган солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар ва пеняни тўлаган тақдирда, унинг жарима тўлашдан озод этилиш ҳуқуқи.

Давлат солиқ хизмати органининг тадбиркорлик субъектини солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлиги учун жавобгарликка тортишни назарда тутувчи қарори Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг IV бўлими нормаларига риоя этилган ҳолда қабул қилиниши лозим.
Солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш натижалари бўйича давлат солиқ хизмати органининг қарори қабул қилинган кундан эътиборан икки иш кунидан ошмайдиган муддатда қарорнинг нусхаси тилхат олиш орқали ёки тадбиркорлик субъекти томонидан олинган санани тасдиқловчи бошқа усул орқали солиқ тўловчига топширилади. Агар тадбиркорлик субъектига қарор нусхасини топширишнинг имкони бўлмаса, у почта орқали буюртма хат билан жўнатилади ва жўнатилганидан эътиборан уч кун ўтгач, топширилган ҳисобланади.

Download 107.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling