Тадбиркорлик субъектлар фаолияти устидан давлат назорати


Давлат солиқ хизмати органлари томонидан ўтказиладиган текширувлар


Download 107.26 Kb.
bet13/22
Sana14.02.2023
Hajmi107.26 Kb.
#1196212
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   22
Bog'liq
dokument microsoft word 4

Давлат солиқ хизмати органлари томонидан ўтказиладиган текширувлар


Тадбиркорлик субъектлари фаолияти устидан солиқ текшируви орқали амалга ошириладиган давлат назоратининг ўзига хос хусусиятлари солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, хусусан Ўзбекистон Республикасининг солиқ кодекс нормалари билан тартибга солинади.
Солиқ текшируви - давлат солиқ хизмати органлари томонидан, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса, прокуратура органлари томонидан амалга ошириладиган солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бажарилишини текшириш тушунилади.
Солиқ текшируви: биринчидан, тадбиркорлик субъектининг молия-хўжалик фаолияти текшируви (тафтиши) ва иккинчидан, қисқа муддатли текширув шаклида амалга оширилади.
Тадбиркорлик субъектининг молия-хўжалик фаолияти текшируви (тафтиши) солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида солиқ тўловчининг бухгалтерия, молия, статистика, банк ҳужжатлари ҳамда бошқа ҳужжатларини ўрганиш ва таққослашдир.
Қисқа муддатли текширув тадбиркорлик субъектининг молия- хўжалик фаолиятини текшириш билан боғлиқ бўлмаган, унинг айрим операцияларининг солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқлиги текширувидир.

Солиқ текширувларини ўтказиш даврийлиги


Тадбиркорлик субъектлари молия-хўжалик фаолиятининг режали солиқ текширувлари (тафтишлари) бир йилда кўпи билан бир марта, белгиланган нормалар ва қоидаларга ўз вақтида ҳамда тўлиқ ҳажмда риоя этаётган тадбиркорлик субъектлари молия-хўжалик фаолиятининг режали солиқ текширувлари эса, икки йилда кўпи билан бир марта амалга оширилади.
Хусусий банк ва бошқа хусусий молия институтлари молия- хўжалик фаолиятининг режали солиқ текширувлари (тафтишлари) беш йилда кўпи билан бир марта, микрофирмалар, кичик корхоналар ва фермер хўжаликлари молия-хўжалик фаолиятининг режали солиқ текширувлари (тафтишлари) тўрт йилда кўпи билан бир марта, бошқа тадбиркорлик субъектлари молия-хўжалик фаолиятининг режали солиқ текширувлари (тафтишлари) уч йилда кўпи билан бир марта амалга оширилади.
Янги ташкил этилган микрофирмалар, кичик корхоналар ва фермер хўжаликларининг молия-хўжалик фаолияти улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан дастлабки уч йил мобайнида режали солиқ текширувларидан ўтказилмайди.
Акциз тўланадиган товарлар ишлаб чиқарувчи янги ташкил этилган микрофирмалар, кичик корхоналар ва фермер хўжаликларининг молия-хўжалик фаолияти, шунингдек микрофирмалар, кичик корхоналар ва фермер хўжаликларининг бюджет ҳамда марказлаштирилган маблағлар ва ресурслардан мақсадли фойдаланиш билан боғлиқ молия-хўжалик фаолияти улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан дастлабки икки йил мобайнида режали солиқ текширувларидан ўтказилмайди.

Download 107.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling