Тадбиркорлик субъектлар фаолияти устидан давлат назорати


Валютага оид жиноятларга қарши курашиш соҳасида


Download 107.26 Kb.
bet7/22
Sana14.02.2023
Hajmi107.26 Kb.
#1196212
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   22
Bog'liq
dokument microsoft word 4

Валютага оид жиноятларга қарши курашиш соҳасида


хорижий валютада операцияларни амалга оширишда қонун бузилишларини аниқлаш, олдини олиш, бартараф этиш ва профилактик чора-тадбирларни кўриш;

  • хорижий валюта маблағларининг ноқонуний айланиши, яшириб қолиниши, четга чиқиб кетиш каналларини, ҳамда хорижий валютани сотиш бўйича мажбуриятлардан бўйин товлаш йўлларини ўрганиш ва аниқлаш;

  • республика ҳудудида резидентлар ва норезидентлар томонидан хорижий валютада иш ҳақи тўлаш ва ҳисоб-китоб қилиш ҳолларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш.

Юқоридагилардан кўриниб турибдики Департамент тадбиркорлик субъектлари солиқ ва валюта бўйича амалга оширадиган фаолияти устидан давлат назоратини амалга оширувчи махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади.
Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини назорат қилувчи давлат органлари қаторига лицензияловчи органлар, яъни қонун ҳужжатларига мувофиқ лицензиялашни амалга оширувчи махсус ваколатли органлар ҳам киради.
Лицензияловчи органларнинг ваколатлари жумласига қуйидагилар киради:

    • фаолиятнинг айрим турларини қонун ҳужжатларига мувофиқ лицензиялаш;

    • қонунда назарда тутилган ҳолларда фаолиятнинг тегишли турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш;

    • лицензия талаблари ва шартларига лицензиатлар риоя этишини назорат қилиш;

    • лицензияларни қайта расмийлаштириш;

    • лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, қайта тиклаш;

    • лицензияларнинг амал қилишини тугатиш;

    • лицензияларни бекор қилиш;

    • лицензиялар реестрини юритиш.

Тадбиркорлик субъектлари фаолияти устидан давлат назоратини амалга оширишда лицензияловчи органлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назорат қилиш алоҳида аҳамиятга эга.
Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назорат амалга оширилаётганда лицензияловчи органлар ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эгадирлар:

    • лицензиатлар лицензия талаблари ва шартларига риоя этаётганлиги устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режали текширувлар ўтказиш;

    • лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартлари бузилганлигидан гувоҳлик берувчи фактлар мавжуд бўлган ҳолларда, лицензиат лицензия талаблари ва шартларига риоя этаётганлиги устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режадан ташқари текширувлар ўтказиш;

    • лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан текширувлар ўтказилаётганда юзага келадиган масалалар бўйича лицензиатдан зарур маълумотларни талаб қилиш ва олиш;

    • текширув натижалари асосида лицензиат йўл қўйган лицензия талаблари ва шартларининг аниқ қоидабузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;

    • лицензиат зиммасига аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай қоидабузарликларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;

    • лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш.

Назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартлари бузилишларига йўл қўйилганлигини аниқлаганлари тақдирда ўз ваколатлари доирасида лицензияни берган лицензияловчи органга аниқланган қоидабузарликлар ҳақида хабар қиладилар.



Download 107.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling