Тадбиркорлик субъектлар фаолияти устидан давлат назорати


Режадан ташқари текшириш ташкил қилиш


Download 108.73 Kb.
bet12/22
Sana16.01.2023
Hajmi108.73 Kb.
#1096141
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   22

Режадан ташқари текшириш ташкил қилиш.


Юқорида кўрсатилган асослар бўйича тадбиркорлик субъектини ёки унинг бўлинмаларини режадан ташқари текшириш ўтказиш зарурияти туғилган тақдирда, назорат қилувчи органнинг марказий аппарати Кенгашга, назорат қилувчи органларнинг ҳудудий бўлинмалари эса тегишинча вилоят ва туман комиссияларига режадан ташқари текширишни ўтказиш учун уни ўтказишнинг зарурлигини асослаган ҳолда буюртманома ҳамда назорат органи раҳбари томонидан имзоланган текширишни ўтказиш дастурини юборади.
Назорат қилувчи орган ҳудудий бўлинмасининг тадбиркорлик субъекти фаолиятини муддати бир кундан ортиқ бўлган режадан ташқари текшириш ўтказишга буюртманомаси ва текширишни ўтказиш дастури вилоят комиссиясида ўрганиб чиқилганидан кейин сўралган текширишни ўтказиш ёки ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун Кенгашга юборилади.
Назорат қилувчи орган ҳудудий бўлинмасининг тадбиркорлик субъекти фаолиятини муддати бир кун бўлган режадан ташқари текшириш ўтказишга буюртманомаси ва текширишни ўтказиш дастури ҳудудий комиссия томонидан ўрганиб чиқилади, шундан сўнг вилоят комиссияси режадан ташқари текширишни ўтказиш ёки ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Кенгашнинг ва унинг ҳудудий комиссияларининг ишчи органлари тақдим этилган буюртманомалар ва текшириш ўтказиш дастурлари асослилигини, текширишларни ўтказиш дастурларининг назорат қилувчи орган зиммасига юклатилган вазифаларга мувофиқлигини, ўрганиладиган масалаларни тегишли назорат қилувчи органлар билан биргаликда ўрганиб чиқадилар ҳамда вилоят ёки туман комиссиялари ишчи гуруҳларининг режадан ташқари текшириш ўтказиш учун тақдим этилган буюртманомаларни кўриб чиқишга доир хулосаларини инобатга олган ҳолда қисқа муддатларда, лекин буюртманома келиб тушган кундан бошлаб икки ҳафтадан кечиктирмай тегишинча Кенгаш раиси (унинг ўринбосарлари), вилоят комиссиялари раиси томонидан имзоланадиган режадан ташқари текшириш ўтказиш тўғрисида ёки уни ўтказишни рад этиш ҳақида таклифлар тайёрлайдилар, уларни имзоланганидан сўнг бир иш куни ичида тегишли назорат қилувчи орган ёки ҳудудий комиссияга юборадилар.
Режадан ташқари текшириш ўтказишга рухсат берилган тақдирда текшириш ўтказиш дастурини келишиб оладилар.
Режадан ташқари текшириш ўтказиш тўғрисидаги ёки уни ўтказишни рад этиш ҳақидаги қарор қисқа муддатларда, бироқ буюртманома келиб тушган кундан эътиборан икки ҳафтадан кечиктирмай қабул қилинади ва тегишинча Кенгаш раиси (унинг ўринбосарлари) ёки вилоят комиссияси раиси томонидан имзоланади ҳамда назорат қилувчи органга юборилади.
Улгуржи ва чакана савдодаги умумий овқатланиш ва пулли хизматлар кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари томонидан савдо-сотиқ ҳамда нақд пул тушумини топшириш қоидаларига риоя этилишини режадан ташқари қисқа муддатли текширишлардан ўтказиш тўғрисидаги қарорлар истисно тартибида туман комиссияларининг раислари ёки вилоят комиссиялари раисларининг ўринбосарлари - солиқ бошқармалари бошлиқлари томонидан имзоланадиган рўйхатлар кўринишида расмийлаштирилади. Рўйхатларда текширилаётган тадбиркорлик субъекти номи ва СТИР, текширилаётган тадбиркорлик субъекти улгуржи ва чакана савдо, умумий овқатланиш ва пулли хизматлар кўрсатиш объектининг юридик манзили, шунингдек объект амалга ошираётган фаолият тури ва режадан ташқари қисқа муддатли текшириш ўтказиш муддати кўрсатилиши керак.
Фавқулодда вазиятлар юзага келишининг олдини олиш, санитария-эпидемиология вазияти мураккаблашиши, шунингдек бошқа давлатлардан юқумли касалликлар кириб келиши ва тарқалиши эҳтимоли билан боғлиқ режадан ташқари текширишларни ўтказиш тўғрисидаги қарор, санитария назорати ва табиатни муҳофаза қилиш органлари мурожаати асосли бўлган тақдирда текшириш ўтказиш учун буюртманома келиб тушган куни қабул қилинади.
Юқори назорат қилувчи органлар ўзларининг ҳудудий бўлинмаларига тадбиркорлик субъектлари фаолиятини режадан ташқари текширишдан ўтказиш ҳақидаги топшириқларни уларни ўтказиш тўғрисида фақатгина Кенгаш ёки унинг вилоят комиссиясининг қарори бўлган тақдирдагина юборадилар.
Муқобил текшириш деганда - операциялар бирлиги туфайли ўзаро боғлиқ бўлган ва турли тадбиркорлик субъектларидаги ёки бир тадбиркорлик субъектининг турли бўлинмаларидаги ҳужжатларни таққослашдан иборат текширув тушунилади.
Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини муқобил текширишлар: а) жиноят ишлари юзасидан тергов олиб бориш жараёнида
текшириш тайинлаш тўғрисидаги қарор асосида;
б) назорат қилувчи органлар томонидан махсус ваколатли органнинг қарорига биноан амалга оширилади.
Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини муқобил текширишлар назорат қилувчи органларнинг марказий аппаратлари ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан тегишинча Кенгаш ва унинг вилоят комиссияси қарори бўйича, қўзғатилган жиноят ишлари бўйича эса - текширишни тайинлаш тўғрисидаги қарорга асосан, фақат уларнинг текширилаётган тадбиркорлик субъекти билан ўзаро муносабатларига доир қисм бўйича ўтказилади.
Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини муқобил текширишларга уларнинг текширилаётган тадбиркорлик субъекти билан ўзаро муносабатлари юзасидангина йўл қўйилади. Тадбиркорлик субъектининг текшириш объекти билан ўзаро муносабатлари дейилганда шахсларнинг ҳужжат билан тасдиқланган аниқ алоқасини тушуниш керак.
Муқобил текширишларни ўтказилаётганда тадбиркорлик субъектларига бориш ва улардан текшириш предметига тааллуқли бўлмаган молия-бухгалтерия ёки бошқа ҳужжатларни талаб қилиш ман этилади.
Назорат тартибида текшириш - тадбиркорлик субъектларининг илгариги текширишда кўрсатилган қоидабузарликларни бартараф этиши устидан назорат қилувчи органлар амалга оширадиган текширишдир.
Назорат тартибида текширишлар назорат қилувчи органлар томонидан махсус ваколатли орган белгилаган тартибда бир иш куни ичида амалга оширилади.
Назорат тартибида текширишларни ўтказиш назорат қилувчи органлар томонидан уларнинг ўзлари ўтказган текшириш натижалари бўйича фақат далолатномада (маълумотномада) белгиланган ҳолатлар бўйича ва муддатларда, Кенгаш ёки унинг вилоят комиссияси қўшимча қарорисиз амалга оширилади.
Тадбиркорлик субъекти текшириш натижалари бўйича далолатномада (маълумотномада) белгиланган муддатларда назорат тартибида текширишлар ўтказишга рози бўлмаса, уларни ўтказиш муддатлари вилоят комиссияларининг қарорлари билан белгиланади. Бунда ўтказилган текшириш натижалари бўйича далолатнома (маълумотнома) назорат тартибида текшириш ўтказиш зарурлигига асос бўлади.

Download 108.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling