Тадбиркорлик субъектлар фаолияти устидан давлат назорати


Солиқ текшируви натижаларини расмийлаштириш


Download 108.73 Kb.
bet18/22
Sana16.01.2023
Hajmi108.73 Kb.
#1096141
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22

Солиқ текшируви натижаларини расмийлаштириш


Давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахслари томонидан солиқ текшируви натижалари бўйича қуйидагилар кўрсатилган ҳолда солиқ текшируви далолатномаси тузилиши керак:

  1. текширув ўтказилган жой, далолатнома тузилган сана;

  2. текширув ўтказиш учун асос;

  3. текширув тури ва уни ўтказиш даври;

  4. давлат солиқ хизмати органининг текширувни ўтказган мансабдор шахсларининг фамилияси, исми, отасининг исми;

  5. якка тартибдаги тадбиркорнинг фамилияси, исми, отасининг исми;


  1. юридик шахснинг тўлиқ номи, текширув даврида раҳбарлик вазифаларини ёки бухгалтерия ҳисоби юритиш вазифаларини амалга оширган мансабдор шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми;

  2. тадбиркорлик субъектининг жойлашган ери (почта манзили), банк реквизитлари, шунингдек унинг идентификация рақами;

  3. илгариги текширув тўғрисидаги маълумотлар;

  4. текширилаётган солиқ даври ва текширув ўтказиш учун солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар тўғрисидаги умумий маълумотлар;

  5. солиқ соҳасидаги ҳуқуқбузарликнинг (у мавжуд бўлганда) солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг тегишли нормасига ҳавола этилган ҳолдаги муфассал тавсифи;

  6. текширув натижалари бўйича фикрлар ва хулосалар.

Агар солиқ текшируви тугалланганида солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги аниқланган бўлмаса, бу ҳақда солиқ текшируви далолатномасида қайд этилади.
Солиқ текшируви далолатномаси камида уч нусхада тузилади.
Солиқ текшируви далолатномасининг барча нусхалари давлат солиқ хизмати органларининг солиқ текширувини ўтказаётган мансабдор шахслари томонидан имзоланади. Солиқ текшируви далолатномасининг бир нусхаси тадбиркорлик субъектига топширилади. Тадбиркорлик субъекти солиқ текшируви далолатномасини олганда далолатноманинг барча нусхаларига уни олган санани кўрсатган ҳолда имзо қўйиши шарт. Солиқ текшируви далолатномасининг давлат солиқ хизмати органида қолган нусхалари солиқ текшируви материалларига қўшиб қўйилади.


Download 108.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling