Тадбиркорлик субъектлар фаолияти устидан давлат назорати


Тадбиркорлик субъекти томонидан давлат солиқ хизмати органининг қарорини бажариш


Download 108.73 Kb.
bet21/22
Sana16.01.2023
Hajmi108.73 Kb.
#1096141
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22

Тадбиркорлик субъекти томонидан давлат солиқ хизмати органининг қарорини бажариш


Тадбиркорлик субъекти давлат солиқ хизмати органи қарорининг кўчирма нусхаси олинган кундан эътиборан ўттиз кун ичида қарорда кўрсатилган солиққа оид ҳуқуқбузарликларни бартараф этиши ҳамда ҳисобланган солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар ва пеня суммасини тўлаши шарт.
Юқорида кўрсатилган муддатда солиққа оид ҳуқуқбузарликлар бартараф этилган ҳамда ҳисобланган солиқлар, мажбурий тўловлар ва пеня суммаси тўланган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи қарорининг тадбиркорлик субъектига нисбатан қўлланиладиган жарима қисми бекор қилинган ҳисобланади. Мазкур норма товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушумни яшириш (камайтириш) ва кирим қилинмаган товарларни сақлаш, фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг қўлланилиш тартибини бузиш, шунингдек лицензиясиз фаолият билан шуғулланиш ҳолларига татбиқ этилмайди.
Аммо белгиланган муддатда солиққа оид ҳуқуқбузарлик бартараф этилмаган ҳамда ҳисобланган солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар ва пеня суммаси тўланмаган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар ва пеняни мажбурий
равишда ундириш чораларини кўради, шунингдек тадбиркорлик субъектига нисбатан жарима қўллаш тўғрисида даъво аризаси билан судга мурожаат қилади.
Агар давлат солиқ хизмати органининг қарори бюджетга ҳамда давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тушмаслигига олиб келмаган солиққа оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун тадбиркорлик субъектига нисбатан жарима қўлланилишини назарда тутса, тадбиркорлик субъекти қарор нусхасини олган кундан эътиборан беш иш кунидан кечиктирмасдан давлат солиқ хизмати органига мазкур ҳуқуқбузарликлардаги айбини тан олганлиги ва ихтиёрий равишда жарима тўлаши тўғрисида ёки уни рад этиши тўғрисида ёзма билдириш тақдим этиши (юбориши) шарт.
Тадбиркорлик субъекти солиққа оид ҳуқуқбузарликларни содир этганликдаги айбини тан олган тақдирда, белгиланган муддатда давлат солиқ хизмати органига жаримани (аниқ муддатни кўрсатган ҳолда) ихтиёрий равишда тўлаш учун зарур бўлган муддат бериш тўғрисида мурожаат қилади. Жарима қўллаш тўғрисида қарор қабул қилган давлат солиқ хизмати органининг раҳбари ёки раҳбар ўринбосари аризани олган кундан эътиборан икки иш кунидан кечиктирмасдан тадбиркорлик субъекти томонидан сўралган муддатни бериш тўғрисида қарор қабул қилади. Муддат жаримани ихтиёрий равишда тўлаш учун муддат бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўттиз кундан, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 54-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда эса олти ойдан ошмаслиги керак. Мазкур қарорнинг нусхаси тадбиркорлик субъектига тилхат олиш орқали ёки тадбиркорлик субъекти қарор нусхасини олган санани тасдиқловчи бошқа усул орқали топширилади. Агар тадбиркорлик субъектига қарорнинг нусхасини бундай усуллар орқали топшириш имкони бўлмаса, у почта орқали буюртма хат билан жўнатилади ва жўнатилганидан уч кун ўтгач, топширилган ҳисобланади.
Тадбиркорлик субъекти содир этилган солиққа оид ҳуқуқбузарликлардаги айбини тан олганлиги ва жаримани ихтиёрий равишда тўлаш тўғрисидаги ёки уни рад этганлиги тўғрисидаги ёзма билдиришни тақдим этмаган ёхуд рад этганлиги тўғрисида ёзма билдириш тақдим этган тақдирда, шунингдек берилган муддат ичида жарима тўланмаган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи
тадбиркорлик субъектига нисбатан жарима қўллаш тўғрисидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилади.
Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор шахсларининг Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси қоидаларига риоя этмаганлиги давлат солиқ хизмати органининг қарори давлат солиқ хизматининг юқори турувчи органи томонидан бекор қилиниши ёки мазкур қарорнинг суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши учун асос бўлиши мумкин.
Солиқ текшируви жараёнида аниқланган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо чорасини қўллаш Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ амалга оширилади.

Download 108.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling