Тадбиркорлик субектлари фаолиятини ташкил этишни хуқуқий асослари
Давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби
Download 144.5 Kb.
|
3-мавзу Тадбиркорлик субектлари фаолият
Давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби:
1. Бир хил ёки адаштириш даражасида ўхшаш бўлган фирма номи мавжуд емаслиги ҳақида маълумотномани расмийлаштириш. 2. Ҳужжатларни тақдим етиш тартиби. 3. Статистик кодларни бериш. 4. СТИРни. 5. Муҳр ва штамп тайёрлашга рухсатномани расмийлаштириш ва бериш. 6. Давлат реестрига маълумотларни киритиш. 7. Бериладиган ҳужжатлар. 8. Ҳисобга қўйиш. Бир хил ёки адаштириш даражасида ўхшаш бўлган фирма номи мавжуд емаслиги ҳақида маълумотнома олиш. Бир хил ёки адаштириш даражасида ўхшаш бўлган корхона номи мавжуд емаслиги ҳақидаги маълумотнома тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилгунга қадар туманлар (шаҳарлар) давлат статистика органларида расмийлаштирилади. Бир хил ёки адаштириш даражасида ўхшаш бўлган корхона номи мавжуд емаслиги ҳақида маълумотнома олиш учун ариза берувчи шахсан ўзи келиб, почта алоқаси, електрон почта алоқаси ёки факс алоқа орқали туман (шаҳар) давлат статистика органига сўралаётган фирма номи, шунингдек, фирма номининг 5 тагача муқобил варианти кўрсатилган ариза билан мурожаат қилади. Бир хил ёки адаштириш даражасида ўхшаш бўлган корхона номи деганда рўйхатдан ўтказилган тегишли юридик шахс билан рўйхатдан ўтказиладиган юридик шахснинг адаштирилишига олиб келиши мумкин бўлган корхона номи тушунилади. Аризани кўриб чиқиш ва тегишли маълумотномани бериш муддати 2 иш кунини ташкил етади. Бир хил ёки адаштириш даражасида ўхшаш бўлган корхона номи мавжуд еканлиги (мавжуд емаслиги) ҳақида маълумотнома берганлик учун тўлов олинмайди. Бир хил ёки адаштириш даражасида ўхшаш бўлган корхона номи мавжуд емаслиги ҳақида маълумотномани расмийлаштириш жараёнида ариза берувчининг ҳуқуқлари. Ариза берувчи: 1.Бир хил ёки адаштириш даражасида ўхшаш бўлган корхона номи мавжуд еканлиги ҳақидаги маълумотномани олган ариза берувчи, қайтадан ариза билан бошқа фирма номларини кўрсатган ҳолда бир хил ёки адаштириш даражасида ўхшаш бўлган корхона номи мавжуд емаслиги ҳақида маълумотнома беришни сўраб мурожаат қилишга ҳақли. 2.Маълумотнома ўз вақтида берилмаган ҳолда, аризани кўриб чиқиш белгиланган муддатларига риоя қилмаганлиги учун айбдор бўлган ходимни жавобгарликка тортиш мақсадида (мустақил равишда ёки Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармаси, адлия органлари орқали) судга мурожаат қилишга ҳақли. Тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун рухсат берувчи ҳужатларни расмийлаштириш бўйича Давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлаш таъсисчиларнинг хоҳишига кўра: -таъсисчиларнинг ўзлари томонидан; -шартнома асосида – Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси (АММ) томонидан, -Консалтинг фирмалари томонидан; -бошқа шахслар томонидан амалга оширилади. Ариза берувчи тамонидан ёки почта алоқаси орқали ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органларга тақдим этиши мумкин. Давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органлар қуйидагилар; Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар адлия бошқармалари, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари ҳисобланади. Барча тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, хорижий сармоя киритувчи корхоналарни, давлат рўйхатидан ўтказади. Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этиладиган ҳужжатларга қуйидагилар киради: 1. Давлат тилидаги таъсис ҳужжатларининг белгиланган тартибда нотариал тасдиқланган икки асл нусхаси. -Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар учун – таъсис шартномаси ва устав. -Тўлиқ ва коммандит ширкатлар учун – фақат таъсис шартномаси. -Аксиядорлик жамиятлари, хусусий корхоналар, фйермйер хўжаликлари ҳамда юридик шахс бўлган деҳқон хўжаликлари учун – фақат устав. Давлат корхоналари негизида ташкил етилган аксиядорлик жамиятлари учун таъсис ҳужжатларининг нотариал тасдиқланган бўлиши талаб етилмайди. 2. Давлат божининг ёки рўйхатдан ўтказиш йиғимининг белгиланган миқдори тўланганлиги ҳақидаги банк тўлов ҳужжати (деҳқон хўжаликлари, шунингдек, давлат корхоналари негизида ташкил етиладиган аксиядорлик жамиятларидан ташқари). 3. Бир хил ёки адаштириш даражасида ўхшаш бўлган фирма номи мавжуд емаслиги ҳақидаги маълумотноманинг асл нусхаси. 4. Уч нусхада муҳр ва штамп ескизлари тақдим этилади. Download 144.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling