Тадбиркорлик субектлари фаолиятини ташкил этишни хуқуқий асослари


Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишнинг ҳақ - ҳуқуқлари


Download 144.5 Kb.
bet4/7
Sana30.04.2023
Hajmi144.5 Kb.
#1407520
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
3-мавзу Тадбиркорлик субектлари фаолият

2.3. Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишнинг ҳақ - ҳуқуқлари

Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишда Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил


2-майда қабул қилинган ЎРҚ-328-сонли “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги (янги таҳрири) қонунда қонунчиликда тақиқланмаган ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга; юридик шахс бўлган бошқа тадбиркорлик субъектларининг муассислари (иштирокчилари) бўлишга; мулк ҳуқуқи асосида ўзига тегишли бўлган мол-мулкка эгалик қилишга, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этишга; ўз фаолияти йўналишларини, товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчиларни ва ўз товарларининг (ишларининг, хизматларининг) истеъмолчиларини мустақил равишда танлашга; тадбиркорликдан чекланмаган миқдорда даромад (фойда) олишга, бундан товарлар (ишлар, хизматлар) бозорида устун мавқени эгаллаб турган тадбиркорлик фаолияти субъектлари мустасно; ўз товарларини (ишларини, хизматларини), ишлаб чиқариш чиқиндиларини бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб, мустақил равишда белгиланадиган нархлар ва тарифлар бўйича ёки шартнома асосида реализация қилишга, қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
барча ишлаб чиқариш харажатларининг ўрни қопланиб, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин қолган даромадни (фойдани) эркин тасарруф этишга, суд тартибидаги мажбурий ундирув ҳоллари бундан мустасно;
кредитлар олишга, бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг пул маблағларини ҳамда ўзга мол-мулкини шартнома шартлари асосида жалб этишга, шу жумладан биноларни, иншоотларни, ускуналарни ва ўзга мол-мулкни олишга ва (ёки) текин, ижарага (лизингга) олишга ҳамда уларни тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга йўналтиришга; ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишга ҳақли. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Тадбиркорлик фаолиятининг ҳуқуқий-меъёрий базасини яратиш тадбиркорларнинг иқтисодий еркинлигини таъминлаш ҳамда уларнинг қонуний бизнес билан шуғулланишларига имкон берувчи ҳуқуқлари ва имтиёзларини кафолатлашнинг енг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Айни вақтда қонуний-меъёрий ҳужжатлар билан тадбиркорлик субъектларининг бошқа хўжалик юритувчи субъектлар, ҳамкорлар, истеъмолчилар ҳамда турли даражадаги давлат органлари олдидаги мажбуриятлари, бу мажбуриятларнинг тўлиқ ва ўз муддатида бажарилиши юзасидан жавобгарлиги белгилаб берилган.
Ҳуқуқий базани шакллантириш тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишдан тортиб, улар фаолиятининг айрим жиҳатларини лицензиялаш ёки тугатишгача бўлган барча соқаларда уларнинг ривожланишига тўсиқ бўлаётган муаммоларни ечишга ёрдам беради.
Республикада тадбиркорлик субъектлари фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш ва қўллаб-қувватлаш борасида ҳуқуқий-меъёрий асос яратилган. Шулар жумласидан, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Фуқаролик Кодекси”, “Солиқ Кодекси”, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги ва бошқа бир қатор қонулари билан белгилаб берилган. Ўзбекистон Республикаси Президенти тамонидан қабул қилинган фармонлар, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда бошқа меёрий ҳужжатлар асосида тадбиркорлик фаолиятининг турли жиҳатларини тартибга солиб туради.
Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майда қабул қилинган “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунда фуқарорларнинг тадбиркорлик фаолиятида еркин иштирок етиши ва ундан манфаатдорлиги учун кафолатлар ва шароитлар яратиш, уларнинг ишчанлик фаолиятини ошириш ҳамда тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш чоралари белгилаб берилган. Ушбу қонуннинг асосий вазифалари фуқароларнинг тадбиркорлик фаолиятида еркин иштирок етиши ва манфаатдорлиги учун кафолатлар ҳамда шароитлар яратишдан, уларнинг ишчанлик фаоллигини оширишдан, шунингдек, тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ҳақ-хуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат. Ушбу қонуннинг 18-моддасида “Давлат иқтисодий фаолият, тадбиркорлик еркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлигини ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза етилишини кафолатлайди. Хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир”, - деб кўрсатилган. Хусусан, қонунда давлат томонидан тадбиркорлик фаолияти еркинлиги ва мулкий ҳуқуқига оид қуйидаги кафолатлар белгилаб берилган:

  • тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ўз мақсулоти (ишлари, хизматлари) ва даромадларини (фойдани) тасарруф етиш еркинлиги кафолатлари;

  • тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ташқи иқтисодий фаолияти еркинлиги кафолатлари;

  • тадбиркорлик фаолияти субъектларининг мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлари кафолатлари;

  • кредит ресурсларидан еркин фойдаланиш ва ахборот олиш еркинлиги;

  • национализация, мусодара ва реквизиция қилинишдан кафолатлар;

  • тадбиркорлик фаолиятига аралашмаслик, текширишларнинг чекланиши;

  • уларга йетказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ва бошқа кафолатлари ҳамда ҳимоя қилиш чоралари ўз аксини топган.

Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида тадбиркорлик субеклари учун белгиланган кафолатлар ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича кенг имкониятлар яратилган. Давлат иқтисодий фаолият, тадбиркорлик еркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза етилишини кафолатлайди. Хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир.
Мулкдор мулкига ўз хоҳишича егалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф етади.
Юридик шахс бўлган тадбиркорлик фаолияти субъектларининг муассислари таъсис ҳужжатларида фаолиятнинг асосий турларини санаб ўтиш билан кифояланишга ҳақли. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган ва таъсис ҳужжатларида кўрсатилмаган ҳар қандай фаолият тури билаи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шуғулланишлари мумкии.
Тадбиркорларга ўз ҳуқуқ ва еркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари ҳаракатлари (ҳаракасизлиги) устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланган.
Кузатишларнинг кўрсатишича, кўп ҳолларда тадбиркорлар керакли ҳуқуқий билимнинг етишмаслиги ва бу борада маслаҳат хизмати кўрсатувчи тузилмалар яхши ривожланмаганлиги оқибатида моддий-техника ресурслари етказиб берувчи ва турли хизматлар кўрсатувчи корхоналар билан шартномалар тузиш жараёнида уларнинг ҳуқуқлари камситилиш ҳолатлари юз берган.
Эркин бозор муносабатлари тараққий етиб бориши билан давлатнинг тадбиркорлар фаолиятини маъмурий усуллар билан тартибга солиш борасидаги вазифалари қисқариб, кўпроқ уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини муҳофаза қилиш ҳамда давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш устувор аҳамият касб етмоқда.
Мамлакатимизда бу сиёсатни амалга ошириш, асосан, тадбиркорликни ривожлантиришни тақозо етади. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари мамлакатда ўрнатилган тартибга мувофиқ рўйхатдан ўтган юридик ва жисмоний шахслардир.
Республикада тадбиркорлик субъектларининг асосий қисмини хусусий ва тадбиркорлик субъектлари ташкил етади. Ўзбекистон Республикаси Президенти 2003 йил 30-августдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998-йил 9-апрелдаги «Хусусий тадбиркорлик, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришни янада рағбатлантириш чора- тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш асосида мулкдорлар синфини шакллантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолияти соҳасига кредит ресурсларини кенг жалб қилиш ҳамда хорижий сармояларни бевосита олиб кириш учун мақбул шароит яратиш мақсадида, 2004-йил 1-январдан қуйидаги категориялар асосида кичик бизнес субъектлари мақоми белгиланди:

    1. Якка тартибдаги тадбиркор.

    2. Микрофирма:

  • ишлаб чиқариш соҳасида — 20 кишидан кўп бўлмаган;

  • хизмат кўрсатиш соҳасида — 10 кишидан кўп бўлмаган;

  • савдо соҳасида — 5 кишидан кўп бўлмаган юридик шахсдир.

    1. Кичик корхона:

  • енгил ва озиқ-овқат саноати, металлни қайта ишлаш, ёғочни қайта ишлаш, мебел ва қурилиш материаллари саноатида — 100 кишидан кўп бўлмаган;

Бугунги кунда маърифатли бозор иқтисодиётининг муҳим талаби - кам меҳнати сарфлаган ҳолда, кўпроқ ва сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш, кишиларнинг талаб ва еҳтиёжларини тўла қондириш ва шу асосда фойда олишдан иборат. Бу борадаги ишлаб чиқариш жараёнидаги асосий харакатлантирувчи куч - тадбиркорлардир.

  • Тадбиркор - бу янги технология, янги ишлаб чиқариш ва янги хизмат ишларини ишлаб чиқувчи новатор.

  • Таваккалчилик шароитида харакат қилувчи, кучли инсон;

  • Ҳар қандай имкониятдан максимал фойда оладиган киши;

  • Ташаббус кўрсатувчи, ишбилармон, ижтимоий-иқтисодий механизмни ташкил - етувчи инсон. Тадбиркор ўз қобилияти ҳисобига тадбиркорлик даромадини олса, бизнесмен киритган капиталидан фойда олади.

  • Товарлар ва товарашган хизматларни яратиш бозор иқтисодиёти учун бирламчи бўлганидан унинг асосини тадбиркорлик ташкил етади. Тадбиркорлик - иқтисодиётнинг суянган тоғи-ю, ишонган боғи, харакатга келтирувчи кучи ҳисобланади. Тадбиркорлик-кишилар (мулкчилик субъектлари)- нинг моддий ва пул маблағларини (капитални) амалда хўжалик оборотига тушириб, даромад топиш учун мўлжаллнган иқтисодий фаолиятдир. Тадбиркорлик умуман пул топиш емас, балки яратувчилик фаолияти орқали даромад олишни билдиради. Тадбиркорлик иш юритмай туриб, капитал ҳисобидан текин даромад кўриб, уни ноқонуний ўзлаштиришни инкор етади.

  • Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун бир қанча туғма ва ўзи ега бўлган сифатлар зарур. Шунинг учун хақиқий тадбиркорлар тез-тез учрамайдилар. Масалан, американинг илмий изланишлари асосидаги маълумотларига кўра меҳнатга қоблиятли ахолининг ҳар 100 тасидан, атиги 7 киши хақиқий тадбиркор бўлиб чиқади. Бизнесмен бўлиб юрадиганлар еса кўп. Бизнес - «Иш», «коммерция» демакдир. Америкача бизнес - бу жамият талабларини ва хохишини қондириш учун ишлаб чиқариш тизимидир. Бизнес - бу машшақатли ва фойдали ишдир».

Тадбикорликнинг муҳим хусусиятлари (белгилари ёкитомонлари) қуйидагилар:

  • мустақиллик;

  • таваккалчилик;

  • мустақил фикрлаш;

  • ўз кучига ишониш;

  • яратувчанлик, наваторлик кобилияти;

  • тинимсиз изланиш;

  • ташаббус кўрсатиб ишлаш;

  • уддабуронлик.

  • мулкий мунособатларнинг иштирокчиси бўлиш, ишлаб чиқариш омилларининг барчасига ёки баъзи бирига ва яратилган товарларга егалик қилиш.

  • жавобгарликни хис етиш.

  • иқтисодий еркинлик, хўжалик фаолияти турини танлаш, уни ресурслар билан таъминлаш, олди-сотди ишларини юритиш, ишлаб чиқаришни бошқаришда еркинлик.

  • иқтисодий хатти-харакатлар учун маъсулиятни ўз зиммасига олиш: иш натижасига жавоб бериш, таваккал қилиб иш юрита олиш, иқтисодий хатарли ишга қўл уруш.

  • фойда олишга интилиш: фойдага еришиш чора-тадбирларини кўриш, олинган фойдани ўз билганича ишлатиш.

  • тижорат сирига ега бўлиш: бизнесга оид ва ўзгаларга

  • рақобат курашида қатнашиш: бозорда амал қилувчи қоидаларга риоя етган ҳолда ҳалол рақобатда қатнашиб, унинг ғирром, ёввойи усулларидан воз кечиш.

  • ҳалоллик билан иш юритиш, қаллоблик, ғирромлик ва алдамчиликка мойил бўлмаслик. Обрў (имиж)га ега бўлиш, бошқаларга ишониш ва бошқалар ишончини қозониб шон-шухрат орттириш, фирма номини еъзозлаб, унга путур етказмаслик, фирмани обрўсизлантирмаслик.

  • ташқи муҳит (солиқ ва бошқа ташкилотлар), ўз ходимлари ва ҳокозалар) билан яхши муносабат ўрнатиш.




Download 144.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling