Тадбиркорлик субектлари фаолиятини ташкил этишни хуқуқий асослари


Тадбиркорлик субектлари фаолиятини ташкилий-бошқарув тузилмасини ташкил этиш йўллари


Download 144.5 Kb.
bet3/7
Sana30.04.2023
Hajmi144.5 Kb.
#1407520
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
3-мавзу Тадбиркорлик субектлари фаолият

2.2. Тадбиркорлик субектлари фаолиятини ташкилий-бошқарув тузилмасини ташкил этиш йўллари.

Тадбиркорлик субектлари ўз фаолиятини бошлашдан аввал ташкил этилган корхонининг асосий ёрдамчи тармоқларини белгилаб олиши керак бўлади. Шундан сўнг корхонани бошкаришнинг ташкилий тузилмасини вужудга келтириш, тармоқларнинг кетма-кетлигини бажарадиган функциясига қараб жойлаштиришдан бошланади. Бу тадбиркор хал этиши керак булган мухим вазифалардан бири ҳисобланади. Чунки корхонанинг ташкилий тузилмасини тўғри шакиллантирса, уни бошқарадиган раҳбар кадрлар сони маълум бўлади. Шунга асосан штат жадвали ойлик маошлари белгиланган ҳолда ишлаб чиқилади. Штат жадвали орқали хам бошқарув тузилмасини шакиллантириш мумкин. Корхонани тизимли бошқариш учун унга кайси ихтисосдаги мутахассислар кандай малакага эга эканлиги унинг шахсий фазилатлар ҳисобга олиниб қанча мутахассис кераклигини аниклаб олинади. Корхона энди ташкил этилган бўлса, унинг ташкилий тузилмаси бир ёки икки пағонали бўлиши мумкин. Корхона фаолияти йириклашиб, унинг фаолият сохалари кенгайиб бориши билан ташкилий-бошқарув тузилмасига қўшимча тармоқлар қўшилиб пағоналар ортиб ва тузилма ўзгариб бориши мумкин. Корхонанинг энг ривожланган давридаги боскичида хам ташкилий тузилма корхонанинг хаётий кобилиятини белгиловчи мухим омил булиб колади. Корхона бошкарувининг ташкилий тузилмаси - бу булимлар, ишловчилар уртасидаги махсус ишлаб чикилган алокалар ва муносабатларнинг яхлит тизимини уз ичига олади ва унинг доирасида ишловчи одамлар олдига куйилган максадга энг самарали йул билан эришиш вазифасини бажаради. Корхона тузилмасида куйидаги элементлар ажратиб курсатилади: рахбарлик ва алока (горизонтал ва вертикал) бўғинлар (бўлимлар), даражалар (босқичлар).


Бўғин (булим) - бу ташкилий жихатдан алохида, мустакил бошкарув ташкилотидир. Булим- (одамлар гурухи) томонидан корхонанинг муайян вазифаларидан бирини бажариш учун хизмат қиладиган фаолият тури хисобланади. Хар кандай, кичик тадбиркорлик корхонасида юкорида кўрсатилган учта тузилма элементлари мавжуд булади. Тадбиркор ташкил этган корхонанинг мулкдори булиб, унинг ишига рахбарлик килади. Вертикал буйича унга унинг ходимлари буйсунади. Кичик бизнес корхоналари бошкарувининг ташкилий тузилмасида булинмаларнинг урни ва вазифаси маълум коидаларга асосланиши керак. Жумладан, тенг гурухларга булиш коидаси ходимлар малака тайёргарлигига эга булиб, куйилган максадга эришиш учун яна муайян микдордаги ходимлар зарур булган холларда кулланилади.
Функционал белги буйича булиш коидаси эса, ишлаб чикариш буйича тармоқлар, маркетинг, кадрлар, молия ва хоказо булимларни ташкил этишнинг энг оммалашган усулидир.
Худудий белги буйича булиш коидаси корхона бир турдаги махсулотларни етиштирувчи вилоят, туманларда худудий бошқаришни амалга ошириш тушунилади.
Ишлаб чикарилаётган махсулот асосида таксимлаш коидаси ишлаб чикарилаётган махсулот турини купайтириб бораётган, бошка ташкилий тузилмани куллаш ишини факат мураккаблаштириши мумкин булган йирик корхоналарда амалга ошириш тизимидир.
Истеъмолчилар манфаатларини хисобга олган холда таксимлаш коидаси, Тадбиркорлик фаолиятида тузиладиган корхона ёки шу худуднинг истеъмол даражасидан келиб чиқиб маҳсулотларини тақсимлашдан иборат бўлади. т
Стратификацияни, яъни, агар тадбиркор уз ишини эндигина бошлаган булса, бошкарувнинг кандай даражасини куллаш максадга мувофик булишини аниклашдир.
Расмийлаштириш корхонага рахбарлик қилиш услубини иш фаолиятига яъни ходимлар ўртасида тарғибот қилишдан иборат.
Марказлаштириш ёки марказлаштирмасликни, яъни олий рахбарлик хал килиш керак булган масалалар руйхати буйича карорларни кабул килиши ва карорларни етказиш иерархиясини билиш.
Корхонадаги булимларнинг тури, микдори ва узаро хамкорлиги, рахбар ходимлар, ишчи-хизматчилар сонига ва бошкалар бошкарувнинг мураккаблик даражасини белгилаб беради.
Тадбиркорлик корхоналари бошкарув тузилмаларининг ташкилий турларига ваколатлар, хукуклар, вазифалар ва жавобгарлик нуктаи назаридан бошкарув тузилмаларининг куйидаги ташкилий турлари мавжуд:

  • чизикли;

  • чизикли-функционал;

  • лойихаланадиган ва матрицали;

  • венчур ва корхонани ички инновациялили.

Бошкарувни чизикли ташкил этиш бевосита лавозим вазифаларини шу тарика таксимлаш асосида куриладики, бунда, хар бир ходим фирма олдида турган вазифаларни бажаришга энг куп даражада йуналтирилган булади. Чизикли тузилма кул остидагиларга бевосита таъсир курсатишни амалга оширишни ва тадбиркор рахбарда барча бошкарув вазифаларини жамлашни назарда тутади. Барча ваколатлар тугридан-тугри (чизикли) белгиланади.
Улар юкори бошкарув бугинидан куйи бошкарув бугинларига караб узгаради.
Бошкарувнинг чизикли тузилмасининг афзалликлари:

  • тадбиркор рахбарнинг якка бошчилиги, бунда ходимларнинг иш натижалари учун шахсан жавобгарлиги коидасига катъий риоя этилади;

  • ходимлар уз рахбарларидан бир-бирига зид ва узаро боглик булмаган курсатмалар олмайдилар. Тадбиркор уз харакатлари билан бутун масъулиятни бир узи зиммага олади;

  • карорлар кабул килишнинг оперативлиги;

  • ахборотни тушуниш ва ундан фойдаланишнинг соддалиги;

  • зарур интизомнинг, мавжудлиги бошкаришнинг пухталиги ва тежамкорлиги ва уларни саклаб туришнинг мумкинлиги.

Чизикли тузилманинг камчиликлари:

  • мослашувчан эмаслиги, каттиклиги, корхонанинг бундан кейинги усишга мос келмаслиги;

  • бошкарув усулининг бюрократик, якка хукмронликка асосланган булиши мумкинлиги;

  • тадбиркор уз ишида, албатта, юкори малакали (профессионал) булиши ва барча масалаларни тушуниши, билиши керак, бу эса одамларнинг куплиги ва улар характери турли хил эканлиги билан гоят катта кийинчиликлар тугдиради.

Амалда чизикли тузилма якка тартибда эгалик килишда ва ходимлар сони кам булган кичик корхоналарда кулланилади.


Бошкарув тузилмасини чизикли-функционал ташкил этиш уз ичида хам чизикли, хам функционал бошкарув элементларини бирлаштиради, яъни чизикли бошкарув махсус ёрдамчи хизматлар билан бирикади.
Мазкур тузилманинг камчиликлари:

  • чизикли ва функционал ходимлар уртасидаги келишмовчиликлар;

  • тадбиркорга функционал ходимлар фаолиятини мувофиклаштириш кийинрок булиши.

Лойихавий ва матрицали бошкарув тузилмалари. Лойихавий тузилма махсус лойихани ишлаб чикиш ва унга рахбарлик килишда кулланади.
Лойихавий тузилма - бу аник вазифани хал этиш учун ташкил этиладиган вактинчалик ташкилотдир. У функционал булинма ичида ташкил этилади. Муайян лойихани амалга ошириш учун тупланган турли сохаларнинг юкори малакали мутахассислари унинг аъзолари хисобланади.
Матрицали тузилма лойихавий тузилмаларининг ривожи (такомили) хисобланади. У таксимлашнинг икки тури: вазифалар буйича ва махсулот буйича таксимлашнинг уйгунлашувидир.

Юридик мақомга эга бўлган ҳар қандай тадбиркорлик корхонаси ташкилий ва бошқарув тузилмага эга бўлади. Тадбиркорлик корхонаси (бирлашмаси) умумий, ишлаб чиқариш ва ташкилий тузилишга егадир. Корхонанинг умумий тузилиши ишлаб чиқаришнинг тузилишини ва ходимлар жамоасига хизмат қўрсатувчи бўлимларни ўз ичига олади. Хизмат қўрсатиш бўлимларига: турур жой, коммунал хўжалик, мактабгача боллалар боғчаси, яслилар ва соғлиқни сақлаш муассасалари, дам олиш уйлари, санаторийлар, клублар, маданият саройлари, ўқўв юртлари ва бошқалар киради.



    1. Корхонанинг умумий ёки ташкилий тузилмаси – бутун корхона бўлимларининг ишлаб чиқариш – хўжалик фаолиятини бошқаришга қаратилган бўлимлар таркибидан ва уларни ўз вазифаларини бажариш бўйича боғлиқлигидан иборатдир. Қуйидаги 3-чизма «Ўздонмаҳсулот» давлат акциядорлик корпорацияси бошқарувининг тузилмасини қўрсатади.

1.чизма.

Download 144.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling